Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БИР КАМ ДУНЁ... (ёҳуд маҳалла бирлашганда)

×

 2020-07-15 17:03:31    1079

PDF yuklash
Chop etish


Ҳаммаси яратган иродаси. Бу дунё бир кам дунё деб бежиз айтишмайди. Мавжудахон ҳам барча тенгдошлари қатори дунёнинг барча гўзалликларидан барҳаманд бўлиб мактабда ўқиди. Ишдан бўш пайтларида эринмай меҳнат қилди. Кўпчилик тенгдошлари қатори севилиб яшаш бахтига ҳам муяссар бўлди.Наилож  инсон ўз пешонасига ёзганини  кўрмай иложи йўқ экан. Унинг тақдирга ногиронлик ёзилган экан мана бир неча йилдирки, у ногиронлик аравачасига миҳланиб қолган. Кўнгли ўксик, ногирон, Мавжудахонни  маҳалла, қўни -қўшнилар ташлаб қўйишмади. Кимдир уй ишларида ёрдам берса, бошқа бирови дори-дармонига қарашади.Чекшўра МФЙ бетоб бўлган ва кам таъминланган хонадон соҳибларини тез-тез йўқлаб туришади. Беғараз хайр-эҳсон  улашади. Маҳалла томонгидан  мурувват ёрдами кўрсатилади. Маҳалла фаоллари куни кеча  Саховат кўчаси 17- уйда яшовчи “Темир дафтарга” киритилган  биринчи гуруҳ ногирони Мавжудахон Ибрагимовалар хонадонида бўлишиб, дастлаб ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар. Каттагина ҳовлига зкин зкилмаганлигини ҳисобга олишиб, ҳашар уюштирилиб, томорқа юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланиб ловия ва мош экилди.Бунда Мавжудахон Ибргаимова беҳад қувониб қўшнилари ҳақига дуолар қилди.МФЙ раиси Толибжон Умаров бошлиқ команда «Пандемия даврида қайси оиланинг ёрдамга муҳтож экани яна бир ўргани чиқиб ёрдамга муҳтож одамларни маҳаллаларда шаффофлик билан «Темир дафтар»га қайд этдилар. Чекшўрада ишга ёки бошқа ёрдамга муҳтож 17та оила шундай рўйхатга киритилган.Йил якунигача МФЙда одамларни «Темир дафтар»дан чиқариш учун ҳунармандчиликка оид лойиҳалар амалга оширилиши, тадбиркорлик ва касаначилик ишлари йўлга қўйилиши режалаштирилган.