Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

×

 2020-07-15 18:05:08    1210

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фарғона туман ҳокимлигида Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда оммавий ахборот воситаси вакиллари, журналистлар, блогерлар, соҳага тааллуқли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда сиёсий партияларнинг вакиллари иштирок этишди.

Фарғона тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Азизбек Собиров матбуот анжуманида жорий йилнинг ўтган даври  давомида бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Унинг  таъкидлашича туманда 37 та лойихалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, қиймати 809,5 млрд.сўм (шундан 288,0млрд.сўм ташаббускор маблағи, 36,8млрд.сўм банк кредити, 4,9 млн. доллар хорижий кредит линиялари,  43,4 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) бўлган 37 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1830 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Жумладан:

Саноат йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган Инвестиция лойиҳалари лойиҳалар сони 14 та бўлиб, умумий қиймати 751 млрд. 564 млн. сўмни, шундан 232 млрд. 580 млн. сўм ташаббускорнинг ўз маблағи, 9 млрд. 350 млн. сўм тижорат банклари кредитлари, 2 198 минг доллар хорижий кредит линиялари ва 43,4 млн. доллар тўғридан-тўғри жорижий инвестицияни ташкил этади. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши билан 1281 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган Инвестиция лойиҳалари лойиҳалар сони 7 та бўлиб, умумий қиймати 29 млрд. 716 млн. сўмни, шундан 13 млрд. 551 млн. сўм ташаббускорнинг ўз маблағи, 14 млрд. 893 млн. сўм тижорат банклари кредитларини ташкил этади. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши билан  171 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган Инвестиция лойиҳалари лойиҳалар сони 16 та бўлиб, умумий қиймати 78 млрд. 201 млн. сўмни, шундан 41 млрд. 849 млн. сўм ташаббускорнинг ўз маблағи,12 млрд. 542 млн. сўм тижорат банклари кредитлари, 2 362 минг доллар хорижий кредит линияларини ташкил этади. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши билан 378 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

2020 йилда 37 та инвестиция лойихалари бўлиб, умумий қиймати–809 млрд. 427 млн. сўм ўз маблағлари ҳисобидан – 287 млрд. 992 млн. сўмни, банк кредитлари ҳисобидан – 36 млрд. 798 млн. сўмни, хорижий кредит линиялари ҳисобидан – 4,8 млн. долларни ҳамда ҳорижий инвестициялар ҳисобидан – 43,4 млн. долларни, ушбу лойихалар ҳисобига жами 1830 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.  

      Жумладан 37 та лойиҳалар секторлар кесимида:

-        Туман ҳокими секторида - умумий қиймати 190 млрд. 142 млн. сўм,  13 та лойиҳа, шундан 1 та ишга тушган ва 500 та иш янги ўрни яратилган (“Экокерама” МЧЖ);

-            Туман прокурори секторида - умумий қиймати 496 млрд. 663 млн. сўм, 4 та лойиҳа, шундан 1 та ишга тушган ва 12 та иш янги ўрни яратилган (“Аввал Фарзонахон файзи” хусусий корхонаси);

-            Туман ИИБ бошлиғи секторида - умумий қиймати 15 млрд. 113 млн. сўм, 7 та лойиҳа, шундан 1 та ишга тушган ва 16 та иш янги ўрни яратилган ("CHIMYON HAPPY LAND" МТМ);

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича:

      Туманда мавжуд имкониятдан келиб чиқиб 2020 йил 1-ярим йиллик режаси 2,8 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.

      Хозирги кунда амалга жами 2,51млн. доллар (95%) га бажарилган. ("Mirko" МЧЖ хорижий корхонаси - 230минг доллар, "Bаohua" МЧЖ - 200минг доллар, “Баходир лоғон текстил” МЧЖ кўшма корхонаси 1,0 млн. доллар, "Xin Fergana" МЧЖ  қўшма корхонаси -  280 минг доллар,) ўзлаштирилди.

Фарғона вилоятида  “Тадбиркор-ислоҳотчи” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектлари билан таъсирчан ишлашнинг доимий тизими доирасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида;

Фарғона туманида маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотишдан тушган соф тушум кўрсатган кичик корхона ва микрофирмалар 1346 та бўлиб, статистик хисоботларда жами 97 млрд. 957 млн. сўм кўрсатилган. Ушбу тадбиркорлик субъектларида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш бўуича кунлик мониторинг ташкил этилган бўлиб, 81 та корхона ўрганилганда 1 та коммуникация  тармоғига уланишда 3 та бошқа масалаларда ва 2 та жами 165 млн.сўм айланма маблағ учун имтиёзли кредитлар ажратилишини бўйича талаб борлигини аникланган.

Жумладан:

1-       секторда жами 506 та тадбиркорлик субъекти, 97 млрд. 957 млн. сўм;

2-       секторда жами 252 та тадбиркорлик субъекти, 19 млрд. 408 млн. сўм;

3-       секторда жами 258 та тадбиркорлик субъекти, 21 млрд. 221 млн. сўм;

4-       секторда жами 330 та тадбиркорлик субъекти, 22 млрд. 366 млн. сўм.

Ушбу аниқланган муаммолар батафсил ўрганиб, қисқа муддатларда ижоюий хал этиш чоралари кўрилмоқда.

Бошқарма ва унинг тизимига ўтган йил давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 4035 та мурожаат тушган. Шундан 2247 таси қаноатлантирилган.

Шунингдек, жорий йилда тизимида коррупцияга қарши курашиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик назорати вакиллари, журналист ва блогерлар билан, шунингдек фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, Ҳокимлик  дастурига мувофиқ  ва тизимли ҳамкорликни кучайтириш борасида ҳокимлик турган устувор вазифалар хусусида маълумот берилди.

Туманда 5 та муҳим ташаббусни изчил амалга ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, ёшларни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, турли ёт иллатларга қарши кучли иммунитетини шакллантириш борасида қуйидагилар амалга оширилмоқда: ёшлар билан ишлашни самарали ташкил бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида туманда 2 млрд. 38 млн сўм (ўз маблағи 1 млрд.488 млн сўм, банк кредити 550.млн сўм) маблағлар ҳисобига 12 та лойиҳалар жумладан, 3 та мусиқа ва рассомлик, 2 та спорт комплекслари, 3 та компьютер саводхонлиги ва компьютер ўйинлари марказлари, 2 та китоб дўконлари ва 2 та тикувчилик цехлари ташкил этилди.

Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 56 нафар ёшларни бандлигини таъминлашга эришилди. Ушбу объектларга 3.5 мингга яқин ёшлар қамраб олинди.

1. Биринчи ташаббус бўйича: Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш бўйича:

“Ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш” бўйича тумандаги мавжуд 2 та мусиқа ва санъат мактабида бугунги кунда ушбу мактабда 20 та тўгарак ташкил қилиниб, ёшларнинг бир ҳафталик қамровини 900 нафарга етказилди. Тумандаги мавжуд 4 та маданият марказларининг ҳар бирида 12 тадан жами 48 та тўгарак ташкил қилиниб, ёшлар қамровинии умумий ёшларнинг 25% га (15 минг нафар) етказиш режалаштирилган. Маданият, санъат, театр, кино йўналишларига 30 минг нафар ёшларни қамраб олиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, тумандаги 62 та таълим муассасаларида мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйиш орқали 1560 нафар ёшлар қамраб олинди.

             2. Иккинчи ташаббус бўйича: Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Ҳозирда туманда 2 та БЎСМ, 54 та таълим муассасаларидаги мавжуд заллар, 15 та суний қопламали майдончалар мавжуд бўлиб, 103та тўгаракларда ва 13 та спорт сексияларида 2200 нафарёшлар мунтазам спорт билан шуғилланади.

“Ёшларнинг жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт сохасида қобилятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш” бўйича аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш бўйича туманда 24 794 нафар(40%) ёшларни оммавий спорт мусобақаларига жалб қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаб мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб 76 маҳалла фуқаролар йиғинларига спорт мураббийларини бириктирилди. Тумандаги 27 та МФЙларда биринчи босқич тажриба сифатида стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича спорт тўгараклар ташкил этилиб ва 15 минг нафар ёшларни қамраб олинди.

Шу жумладан, туманнинг олис ва чекка қишлоқларида енгил конструкцияли “сендвич-панел”дан кичик спорт заллари, сунъий қопламали спорт иншоотлари қуриш истагини билдирган 3 нафар ташаббускор тадбиркорларга спорт иншоотларини барпо этиш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонларини ажратиш бўйича туман хокимларининг қарорлари чиқарилди ва тижорат банклари томониданимтиёзли фоиз ставкаларида кредит маблағлари ажратилиш йўлга қўйилди.

Хусусан, умутаълим мактабларида 83 та, касб-ҳунар коллежларида 12 та, спорт мактаблари ва хусусий спорт иншоотларида 95 та спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, бокс, бадминтон, шахмат, шашка, бадиий гимнастика, стол теннис, теннис, каратэ, кураш (турлари бўйича) гандбол, мини-футбол сузиш, енгил атлетика турлари бўйича тўгараклар ташкил этилиб, уларга 12 минг нафар ёшлар жалб этилди.

62 та таълим муассасаларида қўшимча 83 та тўгараклар ташкил этиш орқали 1362 нафар ёшлар қамраб олинади.

             3. Учинчи ташаббус бўйича: Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер техналогиялари ва интернетдан самарали фойлаланишни ташкил этишга қаратилган.

 Ҳозирда туманда 12 та компьютер ўйинлари клуби, 4 та компьютер ўқув марказлари ҳамда тумандаги таълим муассасаларида компьютер хоналари мавжуд бўлиб, уларда 12 000 нафарёшлар компьютер саводхонлигини ошириб келмоқда. “Аҳоли ва ёшлар ўртасида комюпьтер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратиш” бўйича 2019-2021 йилларда ҳудудларда Рақамли технологиялар ўқув марказларини ва компьютер технологиялари, робототехника ва киберспорт бўйича тўгаракларни ташкил этиш бўйича туманда интернет кафе ва ўйин клубларининг етарли даражада эмаслигини инобатга олиб, туманда интернет кафе ва ўйин клублари сонини ошириш ҳамда ўйин клубларида ёшларни қамровини янада кўпайтириш ва ахборот технологиялари, электрон тижорат йўналишлари бўйича ўқув марказларида ўқитилишини ташкил этиш бўйича Ахборот технологияларини мукаммал ўргатишга қаратилган 10 та тўгарак фаолиятини йўлга қўйилди ва йил якунигача 1 000 нафар ёшларни қамраб олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

4.Тўртинчи ташаббус бўйича:Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизмли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

 Ҳозирда туманда 1 та марказий ахборот ресурс маркази, таълим муассасаларида 16 та ахборот ресурс маркази ва 2 та ҳудудий филиал, 54 та таълимга қарашли кутубхона, 6 та китоб дўкони мавжуд. Кутубхоналарда 20 000 нафарёшлар доимий китоб олиб ўқийди.

 “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтириш” бўйича Ёшларнинг маънавий-маърифий, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, улар ўртасида китобхонликни янада кенг тарғиб қилиш бўйича туманида китоб дўконлари сонини 6 тага етказилди ҳамда йил якунига қадар 1 та замонавий кутубхона қуриш орқали ёш китобхонлар сонини 18 минг нафарга етказилди.

Китоб карвони лойихаси давомида 12 000 дона китоблар жамланмаси маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган китобхоналарга топширилди. Бундан ташқари тумандаги 30 та маҳалла фуқаролар йиғинларида китобхоналари ташкил этилди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4354-сон қарори асосида қабул қилинган вилоят ҳокимининг 13 июндаги 209-сон қарори асосида туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан туманда халқ таълими тасарруфидаги ахборот-ресурс марказлари негизида туман ахборот-кутубхона маркази ташкил этилди.

          5.Бешинчи ташаббус бўйича: Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тудади.

Фарғона туманида бугунги кунда жами114 111 нафархотин-қизлар истиқомат қилади.

 Бугунги кунда жами меҳнатга яроқли 64 111 нафар хотин-қизларнинг 39107 нафари ёки 61 % доимий иш билан таъминланганбўлса,30000нафар хотин-қизлар доимий иш жойига эга эмас.

Амалга оширилган ишлар:

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича Миндонобод МФЙда жойлашган "Нозли Сарой Маскани" МЧЖ томонидан ташкил этилган умумий қиймати 1,54 млрд сўмлик Сендвинч панелли тикувчилик цехи тўлиқ ишга туширилиб 85 нафар, "Йўлдашева Хосиятхон" ЯТТ томонидан ташкил этилган умумий қиймати 200 млн сўмлик тикувчилик цехи тўлиқ ишга туширилиб     20 нафар, "Seyman Baxor" хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган умумий қиймати 120 млн сўмлик тикувчилик цехи тўлиқ ишга туширилиб 15 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронли бўлган хотин-қизлар иш билан таъминланди. 

А.Собиров долзарб масала юзасидан  ҳокимлик олдида турган устувор вазифалар хусусида маълумот берди ва барча саволларга жавоб қайтарди.

Матбуот анжуманида Фарғона туман ҳокими в.б А.Джўраев иштирок этди ва сўзга чиқди