Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АҲОЛИ БИЛАН ЖОНЛИ МУЛОҚОТ

×

 2020-07-23 17:16:39    1150

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Ш.Мўминов ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўз кўзи билан кўриш, одамлар билан мулоқот ўтказиш, қишлоқ ва маҳаллаларда амалга оширилаётган  ўзгаришлар  билан танишиш мақсадида жойларга юриш қилди. Туман ҳокими биринчи навбатда одамларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни рози қилиш,  аёллар ва ёшларга яратилган иш ўринлари,  болалар боғчалари, маҳалла гузари, маданият маркази, кутубхона, гўзаллик салони, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тикувчилик  цехлари фаолияти билан танишиб чиқмоқда.    Фарғона тумани ҳокими  Миндондаги “Шарқ Ҳақиқати” маҳалла фуқаролар йиғини  фаоллари   билан  юзма–юз мулоқот ўтказди. 

Унда  ўттизга  яқин аҳоли вакилларининг ижтимоий,  иқтисодий масалалари билан боғлиқ муаммоларига ечим топилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.    Учрашув давомида   худудда 605 дан зиёд аҳоли хонадони мавжудлиги улардан атиги 250 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги;-Шарқ Хақиқати, Ишчи, Ҳамрох ва Фазо кўчаларини асфальтлаштириш, -махалла фуқаролари йиғинига янги бино қуриш;   - Қишлоқ марказида кутубхона ташкиллаш, ахолини электр таъминоти билан узлуксиз таъминлаш, аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш,  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли банк кредитлари олишда тўсиқ бўлаётган  муаммоларга  алоҳида эътибор қаратилиб, ҳал этиб берилишини сўралди.    Мулоқот жараёнида аҳолининг  ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган   масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди, ижро назоратга олинди.  Самимий, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган сайёр қабулда жисмоний  шахсларнинг мурожаатларини тинглаш асносида мавжуд масалалар  ечимида  фуқароларнинг бурч  ва вазифалари, ҳуқуқий   билим ва кўникмаларини  оширишга  ҳам эътибор қаратилди.    Тозалик бор жойда барака бўлади. Биринчи навбатда озодаликка риоя қилиш, соғлом мухит яратиш зарурю бунинг учун хар бир хонадон, махалла ва ахоли пунктларида саранжон саришталикка алохида эътибор қаратилиши, ижтимоий ёрдамга мухтож оилаларни хар томонлама қўллаб қувватлаш, айниқса кекса, якка ёлғиз, боқувчисини йўқотганларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги учрашувда таъкидлаб ўтилди.