Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

×

 2020-07-29 10:44:51    40

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона туманида карантин муносабати билан эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда.COVID-19 коронавируси эпидемик вазиятни, яъни аҳолини вирусдан ҳимояланиш, унинг кўпайиб кетмаслиги ва бу вирусдан батамом қутулиш мақсадида зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай Пандемия  пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож а аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ҳар бир шахс олдидаги инсонийлик бурчидир.  Фарғона туманида ҳам коронавирус инфекциясидан касалланган аҳолини даволаш, ҳамда бошқаларга юқтирмаслик учун изоляцияга олинганлиги ва бу инфекцияни олдини олиш мақсадида  ҳам бир қатор ишларҳукуматимиз томонидан кўпгина чора-тадбирлар эълон қилинди.  Қурбон ҳайити арафасида туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов ташаббуси билан 1 сектор ҳудудидаги  102 та хонадондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ночор оилаларга, бемор ва ногиронларга, етим-есирлар, муҳтожлар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур бўлган кундалик озиқ-овқатлар маҳсулотлари  етказиб берилди.

Фарғона тумани Ахборот хизмати.