Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУГУНГИ КУН ҚАҲРАМОНЛАРИ

×

 2020-07-29 11:04:17    1148

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш барча тизим вакилларидан бирдамлик ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш талаб этилади.Ушбу тамойилга амал қилган ҳолда Фарғона туман ҳокимлиги,  Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва мудофаа бўлинмлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларидан мутахассис ва ходимлардан иборат гуруҳлар тузилиб, жойларда кучайтирилган назорат ўрнатилди. Узлуксиз равишда белгиланган чора-тадбирлар амалга ошириб келиняпти.Хусусан, куни кеча 10 дан зиёд шахсий таркиб ҳамда қатор махсус техника жалб этилган ҳолда туман бўйлаб кенг қамровли дезинфекция ишлари ўтказилди. Бу борада дезенфектор Аъзамжон Болтабоев бошқаларга ибрат бўляпти.-Бугунги кун барчамиздан ўз ишимизга масъулият билан ёндошишни тақозо этяпти. Бугун биз ким бўлишмиздан қатъий назар ҳалол пок ишлашимиз. Касалликларга қарши курашишда бир бўлишимиз зарур. Бу борада Абдулқосим Маҳмудов,  Нафосатхон Ҳомидова, Наврўза Отабоева, Гулҳаё Рахмиддинова,  Шохсанам Юнусова сингари ҳамкасбларим ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришяпти. Биз билан бирга меҳнат қилаётган 60 нафар кўнгиллилар ҳам балони даф этишда катта меҳнат қилишяпти дейди,- Аъзамжон Болтабов. 
Ҳа, бугун касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга, коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, инфекцияни жиловлаш,  хасталикни олдини олишда ҳалол меҳнат қилаётган  дезенфекторлар  ва  кўнгилли ёшларга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди. Улар чиндан-да бугунги кунимиз қаҳрамонларидир.