Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ. БУНДАН ОДАМЛАР РОЗИ

×

 2020-09-14 15:31:09    104

PDF yuklash
Chop etish


Илгари ҳабар берганимиздек, Фарғона тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари  Шуҳратжон Мўминов "Тошқўрғон Азиз" МФЙда ўтказган  сайёр қабулида бир гуруҳ фуқаролар томонидан қишлоқни ободонлаштириш, одамларга зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мурожаатлар тушган эди. Учрашувда ички йўллар  ёзда чанг, куз ва қиш ойларида лой ва ботқоқ бўлиб кетаётганлиги, бундан кўпроқ кексалар ва болалар азият чекаётганликлари тўғрисидаги масала кўтарилиб,  ички йўлларни таъмирлаш ва  тартибга келтиришга амалий ёрдам берилиши сўралган. Туман ҳокимлиги фуқароларнинг сўровларини инобатга олиб, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи  Қ.Бобожонов ва туман Табиатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи С.Эргашевларга  мазкур масалани ижобий ҳал қилиш борасида тегишли кўрсатмалар берган.“Тошқўрғон Азиз”  МФЙ раиси Ҳусниддин Мамадалиевнинг ҳабарига кўра туман Ободонлаштириш бошқармаси ва туман Табиатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан МФЙнинг “Тошқўрғон”,  “Дилкаш” кўчаларида 400 метрга яқин йўлларга шағал ётқизилиб,  кўчалар тартибга келтирилган. Шу кунларда “Нуронийлар” кўчасида  ҳам ҳайрли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.