Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУ МАСАЛА ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИНИНГ ЙИҒИЛИШИДА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

×

 2020-09-14 15:35:06    1134

PDF yuklash
Chop etish


“Адолат”  СДП  депутатлари мактабларнинг ўқув йили бошланишига қай даражада тайёрлигини ўрганмоқда.Ҳабарингиз бор халқ депутаталри Фарғона туман  Кенгашининг XV сессиясида мактаблар очилиши бўйича  депутатлар тегишли қарор қабул қилган эдилар. Сессияда  депутатлар ўз ҳудудларидаги  мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргалигини яна бир бор кўздан кечириб, муаммоларни ҳал этишни режалаштирганлар. Партиянинг Кенгашидаги гуруҳлари аъзолари ўз ҳудудлардаги мактабларда пандемия шароитида ўқиш бўйича яратилган шароитни ўрганишга киришди.Фаол депутатлар О.Дадажонова, Ф.Мирзаев, О.Ҳолиқов, "Адолат" СДП туман Кенгаши раиси Н.Каримовлар  “Аввал” МФЙ  ҳудудида жойлашган 44-сонли умумтаълим мактабида бўлдилар. Мактаб  директори Г.Хасанова: - Бу йил тажриба асосида ўқувчиларни мактабда ким кутиб олиши, қайси синф қайси эшикдан кириши, синфхоналарнинг ҳавоси қачон алмаштирилиши каби ҳар бир қадам аниқ белгилаб олинганлиги таъкидлаб,ҳозирги синовли даврда мактаб директори, синф раҳбари ва ота-она ўртасидаги мулоқотни ҳар қачонгидан ҳам кучайтириш, уйдан таълим оладиган ўқувчиларнинг ўзлаштиришини кундалик мониторинг қилиш лозимлиги таъкидланди.Депуталар таълим муассасасидаги тозалик ва озодаликни сақлаш, синфхоналар ва атрофни дезинфекция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Хавфсизликни сақлаш ва карантин талабларига риоя этилишини назорат қилиш,  ўқувчилар соғлигидан доимий хабардор бўлиш мақсадида ҳудудий поликлиника ёки врачлик пунктларидан тиббиёт ходими жалб этилганлиги каби масалаларни ҳам депутатлар эътибордан  четда қолдирмадилар. Ўрганиш натижалари бўйича масала Кенгашнинг депутатлик гуруҳининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама этилиши режалаштирилган.


Фарғона тумани ҳокимлиги Aхборот хизмати.