Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши тўғрисида ҳисобот

 2022-07-28 17:03:15    729

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йил 1 январ ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларида 1,5млн. сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган олти ой давомида вилоят бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона тумани бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига         628 млн. 194 минг сўм маблағ йиғилди.

Ўтган олти ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарийб 707 нафар оилага 214 млн. 582 минг сўм маблағ сарф этилди.

Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган олти ой давомида “Темир дафтар”га киритилган  307  нафар фуқароларни моддий қўллаб қувватлашга
138 млн. 382 минг сўм маблағ йўналтирилди.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 399 нафарига 71 млн. 200 минг сўм маблағ йўналтирилди.

2022 йил 1 июл ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида вилоят бўйича  413  млн. 612 минг сўм пул маблағлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон Қарори 8-иловаси 20-бандига мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини йўналтирилиши юзасидан ҳисоботи O’zbekiston 24 канали орқали 2022 йил 20 апрелдаги бриффинги давомида ўқиб эшиттирилди, шунингдек, республика бошқаруви расмий веб-сайти(https://obfm.uz/uz)га 23 апрел ва 26 майда жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот жойлаштирилди. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарори билан амалга ошириб келинмоқда.