Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-07-27 17:23:17    1321

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона туманидаги эҳтиёжманд, қийин турмуш шароитларида яшаётган 20 нафар хотин-қизга тикув машинаси ва бошқа маиший техника жиҳозлари топширилди.Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, Фарғона тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида карантин вақтида ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган  20 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.– Турмуш ўртоғим оламдан ўтгач, 3 нафар фарзандим билан яшайман,–дейди Қораянтоқ  МФЙ, Қораянтоқ кўчаси 17-уйда яшовчи қирғиз миллатига мансуб  Чинигул Ҳолиқова. –Турмуш ўртоғим вафот этган. Уч нафар фарзандим билан нафақа пулига қараб ўтирмасдан, ўзим ишлаб, оиламни тебратсам дегандим. Маҳаллага мурожаатим бекор кетмади, тикув машинаси беришди. Энди қишлоғимиздаги кўплаб қизларга тикувчилик сирларини ўргатаман.

– Туманимизда  1271та эҳтиёжманд оила, оғир турмуш шароитида яшаётган 55нафар аёл бор, – дейди, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳамидахон   Абдуғанива. – Туманимизда уларни қўллаб-қувватлаш, ана шу оилалар вакиллари бандлигини таъминлаш, даромад топишларига кўмаклашишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, кўплаб оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилди. Улар турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Қатор оилаларга эса паррандачилик, асаларчилик йўналишидаги кластер корхоналар томонидан парранда ва асаларик  тарқатилди. Шу орқали эҳтиёжманд оилаларнинг даромад манбаи шакллантирилмоқда.