Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона тумани, “Саткак” МФЙ ҳудудидаги қир-адирликлар ён бағридан норуда фойдали қазилма - қум-шағал аралашмаси қазилиб, юк автомобилларига юклаб кетилаётганлигидан норози бўлиб қилинган мурожаатга РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-11-16 04:38:40 51
Ижтимоий тармоқлар орқали Фарғона тумани, “Саткак” МФЙ ҳудудидаги қир-адирликлар ён бағридан норуда фойдали қазилма - қум-шағал аралашмаси қазилиб, юк автомобилларига юклаб кетилаётганлигидан норози бўлиб қилинган мурожаатга
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона тумани Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари билан биргаликда ҳудуддаги аҳоли иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ҳақиқатдан ҳам фуқаро А.Х. ҳеч қандай рухсатномасиз қир-адирликни текизлаш мақсадида қум-шағал аралашмасини қазиб, юклаб бошқа ҳудудга чиқариб юбориб, Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлиги учун унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жарима қўлланилганлигини ва бундай хатти-ҳаракатни бошқа такрорламаслиги ҳақида огоҳлантирилганини, кўрилган чора натижасида видео орқали мурожаат йўллаган фуқароларнинг эътирози йўқлигини ҳамда уларнинг мурожаати ижобий қаноатлантирилганлигини маълум қиламиз.
© Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати