Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12-июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудудига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Таджиевичнинг туман халқига МУРОЖААТИ

×

 2024-07-25 19:13:46    4409

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум ҳурматли Фарғона тумани аҳолиси!


Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12-июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.

Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Фарғона туманини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалари берилди.

Фарғона тумани аҳолиси 222,5 мингга яқинлашганини инобатга олиб, туманда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрини ва экспортни каррасига ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдим.

Туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1 трлн. 429 млрд. сўмга етказиб, 1,3 баробарга ошираман.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.

Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар туманда 5 650 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:

инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида – 260 та;

молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш – 1 035 та;

Фарғона туманида жорий йил якунига қадар Давлат инвестиция дастурлари ҳамда қўшимча амалга оширилаётган лойиҳалар ҳисобига 93,3 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш белгилаб олинган бўлиб, январ-июл ойларида жами 46,6 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди. Бу кўрсаткич режага нисбатан 102,8 фоизни ташкил қилди (ўтган йили шу даврга мос нисбатан 13,3 млн. доллар ўсиш – 349,5 фоиз). Жорий йил якунига қадар 46,7 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилишини таъминлаш мақсад қилиб олинган (ўсиш – 182,2 фоиз, шундан, ИИИ чоракда 22,4 млн. доллар, ИВ чоракда 24,3 млн. доллар).

Шунингдек, йил охиригача соҳалар ривожи учун ФРРУдан берилган арзон ресурс ва банкларда хориждан олиб келинган маблағлар бўйича жами 27 та лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, умумий 22,1 млн. доллар ўзлаштириш режалаштирилган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича йил бошидан 2 та корхона ишга туширилган бўлиб, йил якунига қадар саноат зоналарига тадбиркорларни жалб қилиш ҳисобидан янги 4 та лойиҳа амалга оширилиши белгилаб олинган.

Экспорт салоҳиятини ошириш масаласи доирасида туманда 25 та (шундан саноат корхоналари 13 та, қишлоқ хўжалик корхоналари 11 та) экпортёр корхоналар мавжуд бўлиб, январ-июн ойларида амалда 7,3 млн. долларлик экспорт (шундан саноат маҳсулотлари 5,2 млн доллар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 2,1 млн долларга) амалга оширилди. Белгиланган экспорт прогнози режаси (7,1 млн.доллар) 103 фоизга бажарилди. Шунингдек, мазкур даврда 4 та янги корхоналар экспортга жалб этилди ва 3 турдаги янги маҳсулотлар экспортга чиқарилди. 4 та экспорт бозорлари ўзлаштирилиб, уларнинг умумий сони 18 тага етказилди.

Иккинчи ярим йилликда белгиланган ҳудудий экспорт прогнози бажарилишида “Экспортчибай” ишлаш тизими бўйича корхоналарда юзага келадиган муаммоли масалалар тезкор ҳал этиш чоралари кўрилиб, уларнинг экспорт фаолияти қўллаб-қувватланиши янада кучайтирилади.

3 та (йил бошидан жами 7 та) корхоналар экспорт фаолиятига қўшимча жалб этилиб, 4 та янги маҳсулотлар экспортга чиқарилади.

Шунингдек, туманда йилига 103 минг тоннадан ортиқ мевалар етиштирилади. Ушбу меваларни жаҳон бозорига экспорт қилиш мақсадида “Фергҳана Франcе” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 11 млн. долларлик “Мевани қайта ишлаш ва қуйилтирилган табиий шарбат ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 6,5 минг тонна мева қайта ишланиб, экспортга амалга оширилади.

Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш орқали – 3 935 та;

қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида аҳолини доимий ишларда банд қилиш ва корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни вақтинчалик прогноз кўрсаткичлари – 420 та аҳоли бандлиги таъминланади.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошираман, жумладан:

маҳаллаларда қиймати 48,0 млрд сўм бўлган 1 460 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иккинчи ярим йилликда 2 083 нафар аҳоли банд қилинади.

Шунингдек, 7 366 та ўзини-ўзи банд қилиш, 308 та якка тартибдаги тадбиркорлик, 236 та янги корхоналар ва 5 371 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади;

“Оилавий тадбиркорлик” дастури, “Бизнесни ривожлантириш банки” ҳамда “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳалари доирасида) йил якунига қадар 2,8 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 14,0 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;

банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни муаммоларини ҳал қилиш орқали 2,3 минг та янги иш ўрни яратилади.

Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижаси кам даромад олаётганлиги аниқланган 4 851 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминлайман.

Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.

Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллайман.

Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.

Бунда Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин.


Фарғона тумани ҳокими Иномов Ҳамидулло Таджиевич