Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАРДОШ ХАЛҚЛАР БИРДАМЛИГИ
2024-08-05 20:55:48 3809
“Менинг юртим" (MY5) телеканалининг 10 йиллиги муносабати билан “Қардош халқлар” лойиҳаси доирасида вилоятнинг чекка ҳудуди, Қирғизистон Республикаси билан чегарадош Фарғона тумани ҳокимлиги биносида матбуот анжумани ва инфо-тур ташкил этилди.
Ташкил этилган матбуот анжуманида вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий меʼрос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Аҳмедов Хуршиджон Рустамович, туман ҳокими Иномов Хамидулло Таджиевич, туман ҳокими ўринбосари, вилоят туризм ва маданий меʼрос бошқармаси, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон қадимдан дўстлик ва тинчлик, биродарлик ва қардошлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ришталари улуғланган диёр сифатида жаҳонда шуҳрат қозонган. Ушбу қадриятларни янада юксалтириш мақсадида сўнгги йилларда олиб борилаётган оқилона ва дўстона сиёсат натижасида ҳар бир соҳада ҳамкорликлар изчил йўлга қўйиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида “Арт Ҳоусе Садош” МЧЖга, “Нурафшон” сиҳатгоҳига, “Хазрати Хувайдо” мақбарасига ва “Марказ” маҳалласида жойлашган ўрикни қадоқлаш кооперацияга пресс-тур ташкил этилди.
Абдушукур Эрашев
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот химати раҳбари – туман ҳокими матбуот котиби