Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш жадаллаштирилмоқда

×

 2024-08-12 17:54:36    2072

PDF юклаш
Чоп этиш


Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш жадаллаштирилмоқда.

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси мақсадлари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган қарорда “иқтисодиётнинг хусусий сектор ривожланган тармоқларида давлат иштирокини кескин камайтириш, хусусий сектор фаолият кўрсатиши учун қулай рақобат муҳитини яратиш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш белгиланди.

Қарорга кўра:

-  247 та давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари акция пакетлари (улушлари);

-  1028 та давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилиши;

-  12 та акциядорлик жамиятларининг акцияларини, маҳаллий фонд бозорида бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар акцияларининг оммавий таклифини ўтказишида, маҳаллий инвесторларнинг буюртмаларини қабул қилиш «Тошкент» РФБ савдо майдончасида ҳамда қўшимча равишда,
«E-AUKSION» электрон савдо платформаси, шу жумладан унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда, «E-AUKSION» электрон савдо платформасида барча инвестиция воситачилари ва уларнинг мижозлари учун шахсий кабинет яратиш орқали буюртмаларни реал вақт режимида беғараз асосда қабул қилиш, инвесторларни идентификация қилиш, инвестиция воситачилари билан тегишли шартнома тузиш, депо ҳисобварағини очишда тенг имконият яратилади.

Шу билан бирга, Тадбиркорлар томонидан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали ижарага олинганига камида беш йил бўлган давлат мулки объектини баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти берилдоқда.

Давлат активларини сотишни жадаллаштириш ва иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш мақсадида, давлат активлари уч ой давомида сотилмаган тақдирда 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтириб борилади.

2024 йил 1 майдан бошлаб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотишни тезлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини ишга туширишни мақсадида, «E-AUKSION» электрон савдо платформасига чиқарилган ер участкалари уч ой давомида сотилмаганда, уларнинг бошланғич нархи 30 фоизигача, олти ой давомида сотилмаганда 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади ва сотиб олиш тўловларининг 15 фоизини уч ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилмоқда.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш орқали, хусусий секторган соғлом рақобат муҳитини яратиши ва барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсад қилинган.

 

Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш АЖ Фарғона вилояти вакиллиги