Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фарғона туманида аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Абдурахимовнинг МУРОЖААТИ

×

 2024-09-23 17:59:22    1793

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, тумандошлар!

Давлатимиз раҳбари бошчилигида 2024-йил 12-август кунги Бухоро вилояти мисолида ўтказилган селектор йиғилиш якунларида қилинган маърузалари ва берилган топшириқлари асосида Фарғона туманида томорқадан самарали фойдаланиш, маҳалларда саноат биноларини ташкил этиш ҳамда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида “драйвер” лойиҳа ишга тушириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш борасида “Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор ва Гиждувон туманлари” тажрибаси асосида ишлар ташкил этилмоқда. Жумладан:

Сайхунобод тажрибаси асосида ҳар бир МФЙга тижорат банклари ҳамда иқтисодий комплекс ҳодимларидан биттадан масъуллар бириктирилиб, хонадонларни тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ўтказилган хатлов натижасида 6831 та хонадонларга лойиҳалар пакетини амалга ошириш режалаштирилган. Шундан: 1460 та маҳаллаларда микролойиҳаларни амалга ошириш ва 5371 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади. Январ-июл ойларида 715 та микролойиҳаларга 44,0 млрд.сўмлик кредит маблағлари ўзлаштирилди хамда 1115 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилди ва 2415 нафардан ортиқ аҳоли доимий даромага эга бўлди. Август-декабр ойларида 745 та микролойиҳалар, 4256 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади. Ҳусусан сентябр ойида 268 та микролойиҳаларга 7,8 млрд. сўмлик кредит маблаглари ўзлаштирилди.

(Маълумот учун: Агро банк 12 та, Халқ банкига 8 та, Турон банкига 42 та, Миллий банкига 11 та МФЙлар бирикитирилди.)

Уйчи тумани тажрибаси асосида тижорат банк мижозлари билан тумандаги 73 та маҳалларда 16 та учрашувлар ўтказиш ва ушбу орқали 3482 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, май–июл ойларида 12 маротаба учрашувлар ўтказилиб 217 та иш ўринлари яратилди. Август-декабр ойларида тижорат банк рахабарлари мижозлари билан учрашувлар ўтказиш орқали 2339 та иш ўринлари яратилади. Жумладан август-сентябр ойларида 4 та учрашув ўтказиш орқали 1925 та иш ўринлари яратилди.

Зарбдор тумани тажрибаси асосида туманда мавжуд имконият ва заҳираларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш орқали 61,3 млрд. Сўмлик 12 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жами 1015 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 43,5 млрд. сўмлик 4 та лойихалар ишга туширилиб 800 та янги иш ўринлари яратилди.

Ғиждувон тажрибаси асосида туманда тадбиркорлар билан “Маҳаллабай” ишлаб чиқаришга ихтисослашган 10 та маҳаллаларда 15 тадан “Тепага ўсадиган” 150 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали 1314 нафар ишсиз фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш ва доимий даромадга эга бўлиши таъминланиши режалаштирилган бўлиб, амалда шу кунга қадар 14 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 286 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Бундан ташқари туманимиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилди. Ҳусусан туманимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 485,6 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.

Шундан, 520 та кичик ва ўрта бизнес субъектларига 243,7 млрд. сўмлик, 255 та якка тартибдаги тадбиркорларга 31,1 млрд. сўмлик ҳамда 7986 нафар фуқароларга 210,8 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Шундан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 724 нафар аҳолига 15 млрд. 842 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди ва 1100 нафардан ортиқ ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.