Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фарғона тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

×

 2024-10-07 18:43:10    996

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз аҳолисини йил ўн икки ой қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, халқимиз дастурхонига етказиш, бозорларимизда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш энг асосий вазифамиз эканлигини учун халқимизда “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно нақл бор.

Бунда қишнинг тўқсон куни назарда тутилган. Бу нақл бежиз айтилмаган, негаки мутахассисларнинг таъкидлашича, кузда экилиб, қор остида қолдирилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради. Эрта баҳорда эса маҳсулотнинг бозори чаққон бўлиши сир эмас.

Фарғона туманида 2025 йил ҳосили учун 7 минг 461 гектар майдонга тўқсонбости экинларини экиш белгиланган . Шу жумладан, август-сентябрь ойларида 1 минг 688 гектар шундан, фермер хўжаликларида 491 га, боғ-ток қатор ораларига 370 га, деҳқон хўжаликларида 161 га, аҳоли томорқаларига 666 га пиёз ва саримсоқпиёз экинлари экиш белгиланган. Фермер хўжаликлари ва дехқон хўжаликларига юклатилган мажбуриятларни юракдан ҳис қилиб, боғ-ток қатор ораларига ва ажратиб берилган майдонларга тўқсонбости усулида пиёз, саримсоқпиёз ва сабзавот экинлари экиш ишлари қизғин давом этмоқда.