Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фарғона туманида аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Абдурахимовнинг МУРОЖААТИ

×

 2024-10-09 17:58:16    4800

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, тумандошлар!


Давлатимиз раҳбари бошчилигида 2024 йил 12-август кунги Бухоро вилояти мисолида ўтказилган селектор йиғилиш якунларида қилинган маърузалари ва берилган топшириқлари асосида Фарғона туманида томорқадан самарали фойдаланиш, маҳалларда саноат биноларини ташкил этиш ҳамда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида “драйвер” лойиҳа ишга тушириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш борасида “Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор ва Гиждувон туманлари” тажрибаси асосида ишлар ташкил этилмоқда. Жумладан:


Сайхунобод тажрибаси асосида ҳар бир МФЙга тижорат банклари ҳамда иқтисодий комплекс ҳодимларидан биттадан масъуллар бириктирилиб, хонадонларни тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ўтказилган хатлов натижасида 6831 та хонадонларга лойиҳалар пакетини амалга ошириш режалаштирилган. Шундан: 1460 та маҳаллаларда микролойиҳаларни амалга ошириш ва 5371 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади.

Май-октябр ойларида 2190 та микролойиҳалар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 5-октябр ҳолатига 1382 та микролойиҳалар ташкил этилди ҳамда МФЙ ларга бириктирилган тижорат банклари томонидан 52,2 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Ҳусусан октябр ойининг беш кунлигида 10 та микролойиҳаларга 218,0 млн. сўмлик кредит маблаглари ўзлаштирилди.

(Маълумот учун: Агро банк 12 та, Халқ банкига 8 та, Турон банкига 42 та, Миллий банкига 11 та МФЙлар бирикитирилди.)


Уйчи тумани тажрибаси асосида тижорат банк мижозлари билан тумандаги 73 та маҳалларда жорий йилнинг 2-ярим йиллигида 16 та учрашувлар ўтказиш ва ушбу орқали 2339 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда жорий йилнинг 5-октябр ҳолатига 14 маротаба учрашувлар ўтказилиб 2010 та иш ўринлари яратилди. Жумладан октябр ойининг беш кунлигида 2 та учрашув ўтказиш орқали 69 та иш ўринлари яратилди.

 

Зарбдор тумани тажрибаси асосида туманда мавжуд имконият ва заҳираларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш орқали 61,3 млрд. сўмлик 12 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жами 1015 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 46,7 млрд.сўмлик 4 та лойихалар ишга туширилиб 800 та янги иш ўринлари яратилди.


Ғиждувон тажрибаси асосида туманда тадбиркорлар билан “Маҳаллабай” ишлаб чиқаришга ихтисослашган 10 та маҳаллаларда 15 тадан “Тепага ўсадиган” 150 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали 1314 нафар ишсиз фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш ва доимий даромадга эга бўлиши таъминланиши режалаштирилган бўлиб, амалда шу кунга қадар 14 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 286 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

 

Бундан ташқари туманимиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилди. Ҳусусан туманимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 497,3 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Шундан, 550 та кичик ва ўрта бизнес субъектларига 252,7 млрд.сўмлик, 273 та якка тартибдаги тадбиркорларга 32,7 млрд. сўмлик ҳамда 8015 нафар фуқароларга 211,7 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Шундан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 760 нафар аҳолига 16 млрд. 510 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди ва 1215 нафардан ортиқ ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.