Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона туманида аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Абдурахимовнинг МУРОЖААТИ
2024-11-12 14:36:34 537
Ассалому алайкум, тумандошлар!
Давлатимиз раҳбари бошчилигида 2024 йил 12 август кунги Бухоро вилояти мисолида ўтказилган селектор йиғилиш якунларида қилинган маърузалари ва берилган топшириқлари асосида Фарғона туманида томорқадан самарали фойдаланиш, маҳалларда саноат биноларини ташкил этиш ҳамда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида “драйвер” лойиҳа ишга тушириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш борасида “Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор ва Гиждувон туманлари” тажрибаси асосида ишлар ташкил этилмоқда. Жумладан:
Сайхунобод тажрибаси асосида ҳар бир МФЙга тижорат банклари ҳамда иқтисодий комплекс ҳодимларидан биттадан масъуллар бириктирилиб, хонадонларни тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ўтказилган хатлов натижасида 6831 та хонадонларга лойиҳалар пакетини амалга ошириш режалаштирилган. Шундан: 1460 та маҳаллаларда микролойиҳаларни амалга ошириш ва 5371 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади.
Жорий йилнинг 2-ярим йиллигида тумандаги мавжуд 73 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 1460 та микролойиҳалар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 11-ноябр ҳолатига 1165 та, шундан октябр ойида 292 та микролойиҳалар ўрнига 419 та микролойиҳалар ташкил этилган бўлиб, июл-октябр ойлари мобайнидан МФЙ ларга бириктирилган тижорат банклари томонидан 35,8 млрд. сўмлик, шундан октябр ойида эса 8,3 млрд. сўмлик кредит маблағлари ўзлаштирилди.
(Маълумот учун: Агро банк 12 та, Халқ банкига 8 та, Турон банкига 42 та, Миллий банкига 11 та МФЙлар бирикитирилди.)
Уйчи тумани тажрибаси асосида тижорат банк мижозлари билан тумандаги 73 та маҳалларда жорий йилнинг 2-ярим йиллигида 16 та учрашувлар ўтказиш ва ушбу орқали 3456 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда жорий йилнинг 6 ноябр ҳолатига 14 маротаба учрашувлар ўтказилиб 2767 та иш ўринлари яратилди. Жумладан ноябр ойининг шу кун ҳолатига 2 та учрашув ўтказиш орқали 175 та иш ўринлари яратилди.
Зарбдор туманни тажрибаси асосида туманда мавжуд имконият ва заҳираларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш орқали 61,3 млрд. сўмлик 12 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жами 1015 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 46,7 млрд.сўмлик 4 та лойихалар ишга туширилиб 800 та янги иш ўринлари яратилди.
Ғиждувон тажрибаси асосида туманда тадбиркорлар билан “Маҳаллабай” ишлаб чиқаришга ихтисослашган 10 та маҳаллаларда 15 тадан “Тепага ўсадиган” 150 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали 1314 нафар ишсиз фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш ва доимий даромадга эга бўлиши таъминланиши режалаштирилган бўлиб, амалда шу кунга қадар 12 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 384 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
Бундан ташқари туманимиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилди. Ҳусусан туманимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 509,8 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Шундан, 245 та кичик ва ўрта бизнес субъектларига 226,7 млрд.сўмлик, 255 та якка тартибдаги тадбиркорларга 34,3 млрд. сўмлик ҳамда 5953 нафар фуқароларга 249,5 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Шундан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 810 нафар аҳолига 18 млрд. 420 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди ва 1250 нафардан ортиқ ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.