Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2017-08-21 11:58:28 1857
Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўплаб истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ етишда янги босқични бошлаб беради
Фарғона ва Хитойни ўзаро мустаҳкам ришталар билан боғлаб турувчи дўстона алоқалар жуда қадим тарихга ега. Бир пайтлар Буюк Ипак йўли бўйлаб Довон (ҳозирги Фарғона) ва Чин (Хитой) мамлакатлари ўртасида асрлар мобайнида давом етган икки томонлама манфаатли алоқалар бугунги кунда замонавий мезонлар асосида такомиллашиб, ривожланиб бормоқда.
Шу йилнинг 16 август куни Хитой қишлоқ хўжалиги академияси, қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган институтлар, илмий марказлар раҳбарлари, олимларидан иборат бир гуруҳ расмий делегация аъзолари вилоятимизга ташриф буюришди. Ўзбекона удумга кўра меҳмонлар вилоятимизнинг чегара ҳудуди – Ёзёвон туманида кутиб олинди. Шундан сўнг меҳмонлар ташриф режасига мувофиқ Қува туманида жойлашган Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий-тажриба станциясига йўл олишди. Карнай-сурнай садолари остида, нон-туз билан кутиб олинган меҳмонлар юртимиз боғларида етиштирилган шириндан-шакар мевалар, полиз маҳсулотларидан баҳраманд бўлишди ҳамда меҳмонларга миллийлигимизни акс еттирувчи совғалар туҳфа етилди. Институт ҳовлисида бир пиёла чой устида самимий суҳбат уюштирилди, миллий ва мумтоз мусиқа жозибаси барчани шодон даврага чорлади.
Фарғона илмий-тажриба станциясида бўлиб ўтган учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, айниқса, пахтачилик тармоғида илмий ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр-мулоҳаза юритилди.
Бу йил вилоятимизда 95 минг гектар пахта майдонида 275 минг тонна сифатли ҳосил етиштириш режалаштирилган,-деди вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Носиров. – Айнан пахтачилик соҳасига ихтисослашган 4 мингта фермер хўжаликлари фаолиятида илмий ва ҳаётий тажрибани ўзаро уйғунлаштиришда Фарғона илмий-тажриба станциясининг жуда катта хизмати бор. Вилоятимиз табиий-иқлим шароитига мос янги навлар яратиш, жойлаштириш, ҳосилдорликни ошириш, турли касаллик ва зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш каби соҳаларда доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.
2017 йилги деҳқончилик йилида 245 гектар ери мавжуд бўлган Фарғона илмий-тажриба станциясининг 70 гектарида тажриба тариқасида бир неча истиқболли пахта навлари парваришланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўнлаб академиклар, профессорлар, фан докторлари ва номзодларини тарбиялаган ушбу марказда ҳозирги кунда 12 нафар илмий ходимлар самарали фаолият кўрсатмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, жорий деҳқончилик йилида ҳар гектар ердан ўртача 45 центнердан сифатли ҳосил олиш кўзда тутиляпти.
Фарғона илмий-тажриба станцияси тасарруфидаги Қува бирламчи елита ғўза уруғчилиги лабораторияси далаларида давом етган юзма-юз мулоқотда пахтачилик соҳасидаги ҳаётий, илмий тажрибалар бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Ғўза парвариши агротехнологияси, биологик усулларни қўллаш, илмий ёндашув сингари соҳалардаги тажрибаларимиз бир-бирига жуда яқин,-дейди Хитой қишлоқ хўжалиги академияси қошидаги пахтачиликни ўқитиш институти раҳбари Ли Фуган. – Қолаверса, тупроқ унумдорлиги, табиий-иқлим шароити борасидаги жиҳатлар ҳам бир-бирига жуда ўхшайди. Бу еса ҳамкорлик истиқболини таъминлашда жуда муҳим аҳамиятга ега. Бу ташрифдан кўзланган мақсад ҳам ўзаро тажриба алмашиш, илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш, янги ғўза навлари яратишда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида юртимиз ва хитойлик олимлар ўртасида бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам самимий ҳамкорлик изчил давом етмоқда. Фарғона илмий-тажриба станцияси катта илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Назиржон Ўразматов 1993, 1996 йилларда Хитойда ўзаро тажриба алмашиб келган. Профессорнинг еътироф етишича, “Андижон-60" нави айнан Хиттой тажрибаси асосида чатиштирилган. Қадрдонлар бу галги мулоқот чоғида илмий ҳамкорлик кўламини бугунги кун талаби асосида ривожлантириш борасида бир-бирларини қўллаб-қувватлашди. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг енг кўзга кўринган олимлари, қишлоқ хўжалиги фанлари докторлари Шуҳрат Тешаев, Шодмон Намозовлар иштирокида бўлиб ўтган амалий машғулотлар жуда ҳам мароқли ўтди.
Мустақиллик йилларида Фарғона илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан “Бўстон", “Ал Фарғоний", “Қуббо", “ЎзПити-2201", “ЎзПити-2202", “Бешариқ-96" сингари бир қатор янги ғўза навлари яратилиб, амалиётга муваффақиятли жорий етилган.
Шу йилнинг 22-23 июн кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида муҳтарам Президентимиз янги истиқболли навлар яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий ёндашувни кучайтириш борасида зиммамизга муҳим вазифалар топширди,-дейди селекционер олим Махсутали Ҳожиматов. – Ҳозирги кунда вилоятимиз иқлим шароитига мос бўлган бир неча навларни такомиллаштириш, ҳам фермер, ҳам саноат тармоғи учун сифатли тола берувчи, жаҳон андозаларига жавоб берадиган, сувга чидамли, тежамкор, серҳосил навлар устида илмий изланишлар олиб бориляпти. Ўзим “Бўстон", “Ал Фарғоний", “ЎзПити-2201" навларининг асосий муаллифиман. Айни пайтда вилоятимиз иқлим шароити учун енг мақбул ҳисобланувчи “ЎзПити-2201" ғўза навини ҳар жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида илмий ва амалий тажрибани ўзаро уйғунлаштирган ҳолда иш олиб боряпман. Бугун хитойлик олимлар билан ғўза селекцияси фаолиятига замонавий мезонлар асосида ёндошиш бўйича ҳамкорлик келишувларига еришилди.
Шунингдек, бевосита даланинг ўзида бўлиб ўтган суҳбатларда Фарғона илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, илмий изланишлар ва салоҳият, янги ғўза навлари яратиш ва такомиллаштириш соҳалари бўйича тақдимот маросимлари ўтказилди. Чўл ҳудудларда ҳосилдорликни ошириш, шўрланганлик даражасини пасайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Муҳтарам Президентимиз тавсияси асосида Марказий Фарғона ҳудудидаги ҳосилдорлиги паст ерларга бошқа екинларни жойлаштириш бўйича олимларимиз томонидан илмий асосланган режа ишлаб чиқилгани таъкидланди.
Вилоятимизга амалга оширилган бир кунлик ташриф доирасида хитойлик меҳмонлар истиқлол йилларида Марғилон ва Фарғона шаҳарлари, Қува туманида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиб, халқимизнинг яратувчанлик ва бунёдкорлик салоҳиятига юқори баҳо беришди.
Хитой расмий делегациясини вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев қабул қилди ва самимий мулоқот чоғида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик кўлами янада кенгайишига ишонч билдирилди.