Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЙАНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЙОРМИ?

 2017-08-21 12:05:33    1718

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу борада вилоятимиздаги мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида тизимли ишлар олиб бориш, масъул бошқарма ва муассасалар раҳбарлари масъулиятини ошириш муҳим вазифа 

Яқинлашиб келаётган янги ўқув йилига бугундан кўрилаётган тайёргарликлар муассасаларнинг бутун ўқув йили давомидаги сифат кўсатгичи ва таълим самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Бу еса вилоятимиздаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнини янада жадаллаштиришни тақозо етаётир.

 Бугунги кунда вилоятимизда 915 та умумтаълим мактаблари ва 643 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб, мазкур умумтаълим мактабларига 510 минг нафардан, мактабгача таълим муассасаларига 93 минг нафардан зиёд ўғил-қизлар қамраб олинган. Жорий йилда 26 та умумтаълим мактабларида 25, 3 млрд. сўмлик, 38 та мактабгача таълим муассасаси биносида 21, 6 млрд. сўмлик  қурилиш-таъмирлаш ишлар амалга оширилиш кўзда тутилмоқда. Таълим муассасаларини янги ўқув йили, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари ҳам махсус ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида ташкил етилиб, мазкур тадбирларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 14 млрд. 602 млн. сўм миқдорда маблағлар ажратилган.

Унга кўра, 117 та умумтаълим мактаблари ва 67 та мактабгача таълим муассасаларида жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ҳозирда 1104 погҒм ички иссиқлик тизими таъмирланди. Бироқ бу таъмирланиши керак бўлган иссиқлик тизимининг 13 фоизи, холос. 10 236 квҒм том қисмини таъмирлаш режасидан 918 квҒм қисми бажарилди (9 фоиз),  96, 6 квҒм дераза ромлари пластик профилли ромларга алмаштирилди (4 фоиз), 270 погҒм канализация тизими созлиги таъминланди (21 фоиз), муассасалар ҳудудларини темир панжара ва бетон деворлар билан ўраш ишлари еса 17 фоизга бажарилган. Бунинг натижасида 30 та мактабгача таълим муассасаларининг 3026 метр, 100 та умуммтаълим мактабларининг 16790 метр атроф ҳудудлари махсус деворлар билан ўралмасдан қолмоқда. Кўзда тутилган 73 дона қозонхонанинг 11 донаси куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди. Шунингдек, 2017-2018 йилги қиш мавсуми учун сарфланиши режалаштирилган 40 900 тонна кўмир ёқилғисининг 6 342 тоннаси жойларга етказилди. Бироқ борада амалга оширилиши керакли бўлган ишлар талайгина. Мавсум яқин, белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида адо етишга бееътиборлик билан қараб бўлмайди.

Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни ҳам алоҳида масъулият ва талабчанликни тақозо етаётир. Ҳозиргача мактаб кутубхоналарида мавжуд бўлган дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва бошқа адабиётлар инвентеризациядан ўтказилди. Ўқув йили бошида вилоятимиздаги 73 минг 503 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” тақдим етилиши, 2017-2018 ўқув йили учун 4-, 6- ва 7-синф ўқувчиларига янги чоп етилган 2 млн.298 минг 968 нусха дарсликлар ижара тизими асосида етказилиши, шунингдек, мазкур дарсликларнинг 17 минг 662 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига бепул тарқатилиши режалаштирилмоқда.

Таълим муассасаларининг янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни босқичма-босқич давом етаётир. Мазкур мавзуга август ойи якунида яна қайтамиз.