Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ишонч телефони регламенти

 2017-09-28 12:20:45    40510

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚИСҚА РАҚАМ 353-15-64

Иш вақти: ҳафтанинг душанба-жума кунлари, 9:00 дан 18:00гача

Шаҳар ҳокимлигининг «Ишонч» телефонлари орқали келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб

чиқиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

И. Умумий  қоидалар.

Ушбу йўриқноманинг мақсади вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, (бундан буён матнда мурожаатлар деб юритилади) билан ишлашни яхшилаш, фуқароларга уларни қийнаб турган муаммоларини жойни ўзига чиқиш йўли билан ҳал етишга яқиндан ёрдам  беришдан иборат.

Вилоят ҳокимининг кўрсатмасига биноан амалдаги штатлар жадвали     доирасида вилоят ҳокимлиги аппарати ходимларидан бирларига «Ишонч»телефони орқали келиб тушаётган мурожаатларни қайд етиб бориш топшириғи берилади.

           

ИИ. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари.

Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожааталар тўғрисида» ги қонунига асосланган ҳолда ишлаб чиқилди.

Ушбу йўриқноманинг амал қилиши:

кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, хўжалик процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга;

давлат органларининг, шунингдек улар таркибий бўлинмаларининг ўзаро муносабатларига нисбатан татбиқ етилмайди.


ИИИ. «Ишонч» телефонига мурожаат етиш тартиби.

Вилоят ҳокимлигининг Фарғона шаҳар Навоий кўчаси 15-уйида жойлашган жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида жисмоний ва юридик шахслардан телефон орқали келиб тушган оғзаки мурожаатларни  қабул қилиб олиш учун  244- 07-50 ва 244- 05-23 рақамли  телефонлар жорий етилади.

Ушбу телефонлар рақамлари вилоят оммавий ахборот воситалари орқали кенг ахоли қатламларига етказилади.

           Мазкур телефонларга мурожаатлар оғзаки равишда ерталаб соат 9-00 дан кеч 18-00 қадар душанба - шанба кунлари қабул қилинади. Телефон орқали маълумот бериш муддати 20 минутдан ошмаслиги керак.

           Вилоят ҳокимлигининг «Ишонч» телефонига мурожаат қилган шахслар ўз шахсини тасдиқловчи маълумотларини,  яшаш манзилини, жавоблар бериш учун уй ёки қўл телефонлари рақамларини ва мурожаатининг асосий мақсадини телефон орқали аниқ маълум  қилишлари зарур.

Мурожаат етувчи ўзининг исми фамилияси, яшаш манзили, телефон рақами ва мурожаатида кўрсатилган корхона ва ташкилотнинг жойлашган манзили, унинг рахбари тўғрисидаги маълумотларни айтишдан бош тортган ҳолатларда, бундай мурожаатлар аноним деб топилиб, кўриб чиқилмаслиги мумкин.

Маълумотларни ёзиб олган вилоят ҳокимлигининг белгиланган масъул ходими кун бўйи қабул қилинган мурожаатларнинг ижроси юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.


    ИВ. «Ишонч»  телефонига тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.

            Қабул қилиб олинган мурожаатлар рўйхатлари асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирларда белгиланган топшириқлар юзасидан таалуқли ташкилотларга тегишли топшириқлар бериш учун  вилоят ҳокимига тақдим етилади.

Вилоят ҳокимидан имзоланиб чиққан топшириқ умумий бўлим раҳбарининг йўналтирувчи хати билан таалуқли ижрочиларга етказилади.

           Ижрочилар томонидан «Ишонч» телефони орқали келиб тушган мурожаатларни 15 кунлик муддатда (агар вилоят ҳокими томонидан бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса)   ўрганиб чиқиб, ижросини таъминлаш чораларини кўрилади. Ўрганиш натижалари юзасидан мурожаат етувчига ва вилоят ҳокимлигига ёзма маълумотлар юборишлари шарт.

Келиб тушган мурожаатларга ижрочилар томонидан берилган жавобларнинг хаққонийлигига вилоят ҳокимлиги умумий бўлими ходимлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мавжуд телефонлари орқали аниқлик киритишлари мумкин.

           Ижрочилар томонидан сифациз кўрилган мурожаатлар такроран кўриб чиқиш учун  қайтарилади.

Мурожаатлар вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари томонидан ижроси таъминланган ҳолларда, муаллифларга жавобларни телефон орқали берилишига ва назоратдан чиқарилишига рухсат етилади.

Ҳар бир келиб тушган мурожаатлар юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ва уларнинг натижаси юзасидан вилоят ҳокимига маълумот киритиб борилади.

Вилоят ҳудудида фаолият юритаётган барча корхона ва ташкилотлар, вилоят бошқармалари раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимликлари вилоят ҳокимлигининг «Ишонч» телефони орқали тушган ва уларга ижро учун юборилган мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар тўғрисида»ги қонун ва мазкур йўриқномада белгиланган тартиб асосида кўриб чиқишга масъулдир.

Ишонч телефони РЕГЛАМЕНТИ ( 28.3 КБ ) 


Ягона телефони РЕГЛАМЕНТИ ( 28.3 КБ )