Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон парламенти Сенати Раисини қабул қилди

×

 2017-09-29 16:08:45    1943

PDF юклаш
Чоп этиш



Давлатимиз раҳбари меҳмонларни қутлар екан, Қозоғистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Олий Мажлис палаталарида ўтказилган самарали музокаралар натижалари ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беришини алоҳида таъкидлади. 


Ўзбекистон Президентининг жорий йил март ойида Қозоғистонга ва Қозоғистон Президентининг шу ойда Ўзбекистонга давлат ташрифлари, шунингдек, давлатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб етган ва ишончга асосланган мулоқоти кенг кўламли Ўзбекистон “Қозоғистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани қайд етилди. 

 

Турли даражадаги алоқалар фаоллашгани, ўзаро савдо ҳажми ва тури изчил ортиб, диверсификация қилинаётгани, енергетика ва машинасозлик тармоқларида муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошлангани, автомобил, темир йўл ва ҳаво транспорти соҳасидаги ҳамкорлик кенгайгани шундан далолат беради. 

Чегараолди ҳудудлари ўртасида ўзаро ташрифлар уюштирилмоқда, шериклик муносабатлари мустаҳкамланмоқда, мамлакатларимизда ишбилармонлик ва маданий-гуманитар тадбирлар биргаликда ўтказилмоқда. 

Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик, жумладан, халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масаласига алоҳида еътибор қаратилди. 

Олий даражадаги ташрифлар давомида еришилган икки томонлама келишувлар ва қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли шерикликка доир истиқболли лойиҳа ва дастурларни илгари суришда мамлакатларимиз парламентлари муҳим ўрин тутиши қайд етилди. 

Дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентларининг тегишли қўмиталари ўртасида яқин амалий алоқалар ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди. 

Юқори мартабали меҳмон Президентимиз Шавкат Мирзиёйевга самимий ва мазмунли учрашув учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбойевнинг саломи ва езгу тилакларини йетказди. 

Касим-Жомарт Токайев Қозоғистон Республикаси парламенти ўзаро дўстлик ва стратегик шериклик мунасабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида Ўзбекистон билан фаол ва кенг кўламли ҳамкорликка тайёр еканини яна бир бор таъкидлади. 

 

Аъло Абдуллайев (сурат), ЎзА