Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ЕЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИСҲИ ТЎҒРИСИДА

 2017-09-30 14:22:11    3421

PDF юклаш
Чоп этиш


(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 230-модда)

1-модда.Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади електрон ҳужжат айланиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда.Електрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Електрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг електрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда.Електрон ҳужжат айланиши соҳасидаги давлат сиёсати

Електрон ҳужжат айланиши соҳасидаги давлат сиёсати електрон ҳужжат айланиши кенг қўлланилишини таъминлашга, електрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, електрон ҳужжатдан фойдаланиш стандартлари, нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишга қаратилган.

4-модда.Електрон ҳужжат айланиши

Електрон ҳужжат айланиши електрон ҳужжатларни ахборот тизими орқали жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнлари йиғиндисидан иборат бўлади.

Електрон ҳужжат айланишидан битимлар тузиш (шу жумладан шартномалар тузиш), ҳисоб-китобларни, расмий ва норасмий ёзишмаларни амалга ошириш ҳамда бошқа ахборотни узатишда фойдаланиш мумкин.

5-модда.Електрон ҳужжат

Електрон шаклда қайд етилган, електрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва електрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига ега бўлган ахборот електрон ҳужжатдир.

Електрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда яратилади, ишлов берилади ва сақланади.

Електрон ҳужжат електрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг мазкур ҳужжатни идрок етиш имкониятини инобатга олган ҳолда яратилиши керак.

6-модда.Електрон ҳужжатнинг реквизитлари

Електрон ҳужжатнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:

електрон рақамли имзо;

електрон ҳужжатни жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки електрон ҳужжатни жўнатувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

електрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва електрон манзили;

ҳужжат яратилган сана.

Қонун ҳужжатларида ёки електрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг келишуви билан електрон ҳужжатнинг бошқа реквизитлари ҳам белгиланиши мумкин.

7-модда.Електрон ҳужжатнинг юридик кучи

Електрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга ега бўлади.

8-модда.Електрон ҳужжатнинг асл нусхаси

Електрон ҳужжатнинг бир хил ҳар қайси айнан нусхаси, башарти у белгиланган тартибда ҳақиқий деб тасдиқланган бўлса, асл нусхадир.

9-модда.Електрон ҳужжатнинг қоғоз нусхаси

Електрон ҳужжатнинг қоғоз нусхаси бўлиши мумкин.

Електрон ҳужжатнинг қоғоз нусхаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади ва сақланади.

10-модда.Електрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари

Електрон ҳужжатни жўнатувчи ва електрон ҳужжатни қабул қилиб олувчи електрон ҳужжат айланишининг иштирокчиларидир.

Електрон ҳужжат айланишида ахборот воситачилари ҳам иштирок етишлари мумкин.

11-модда.Електрон ҳужжатни жўнатувчи

Електрон ҳужжат реквизитларида номи кўрсатилган ҳамда електрон ҳужжатни қабул қилиб олувчига електрон ҳужжатни жўнатаётган юридик ёки жисмоний шахс електрон ҳужжатни жўнатувчидир.

12-модда.Електрон ҳужжатни қабул қилиб олувчи

Електрон ҳужжатни жўнатувчи томонидан електрон ҳужжат қайси юридик ёки жисмоний шахсга йўлланган бўлса, шу шахс електрон ҳужжатни қабул қилиб олувчидир.

13-модда.Ахборот воситачиси

Електрон ҳужжат айланиши билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс ахборот воситачисидир.

Ахборот воситачиси, агар електрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари билан тузилган шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, електрон ҳужжатлар мазмунини ёки улардан фойдаланиш тартибини ўзгартиришга ҳақли емас.

14-модда.Електрон ҳужжатни жўнатиш

Електрон ҳужжат, агар у бевосита електрон ҳужжатни жўнатувчи ёки унинг ахборот воситачиси томонидан жўнатилган бўлса, жўнатилган деб ҳисобланади.

Агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, електрон ҳужжатни жўнатувчи томонидан унинг бекор қилиниши мумкин бўлмаган жўнатилиш вақти електрон ҳужжатни жўнатиш вақти деб ҳисобланади.

15-модда.Електрон ҳужжатни қабул қилиб олиш

Агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса:

електрон ҳужжатни қабул қилиб олувчи томонидан кўрсатилган ахборот тизими орқали електрон манзил бўйича електрон ҳужжат келиб тушган вақт електрон ҳужжат қабул қилиб олинган вақт деб ҳисобланади;

електрон ҳужжат, агар електрон ҳужжатнинг қабул қилиб олинишини таъминлаган ахборот тизими ҳатто бошқа ерда жойлашган бўлса ҳам, електрон ҳужжатни қабул қилиб олувчи турган жойда қабул қилиб олинган деб ҳисобланади.

16-модда.Електрон ҳужжатларни сақлаш

Електрон ҳужжатлар електрон ҳужжат айланиши иштирокчилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланиши керак.

Електрон ҳужжатларни сақлаш чоғида улардан еркин фойдаланиш ва уларнинг қоғоз нусхаларини тақдим етиш имконияти таъминланиши лозим.

Електрон ҳужжатни сақлаш муддати, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунга ўхшаш мақсадга мўлжалланган қоғоз ҳужжат учун белгиланган муддатдан кам бўлмаслиги керак.

17-модда.Електрон ҳужжат айланишида електрон ҳужжатларни муҳофаза қилиш

Електрон ҳужжат айланишида електрон ҳужжатларни муҳофаза қилиш електрон ҳужжат айланишининг иштирокчиларига ёки бошқа юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

18-модда.Низоларни ҳал етиш

Електрон ҳужжат айланиши соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал етилади.

19-модда.Електрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Електрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2004 йил 29 апрел,

611-ИИ-сон