Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
2017-09-30 14:56:46 3551
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 492-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида давлат муассасалари шаклидаги «Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) ташкил етилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари етиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
«Електрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини, шу жумладан жаҳон тенденцияларини ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил ва тадқиқ қилиш асосида ишлаб чиқиш;
«Електрон ҳукумат» тизимини шакллантиришда давлат органларида қўлланиладиган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва интеграциясининг келишилган механизмини ҳамда «Електрон ҳукумат» тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг норматив-методик таъминотини ташкил етишни назарда тутувчи ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
давлат органлари фаолиятининг функционал ва операцион жараёнларини тизимли қайта ташкил етишни амалга ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бизнес жараёнларни бошқаришни мақбуллаштириш, такомиллаштириш ва инновацион механизмларини жорий етиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
«Електрон ҳукумат» тизимини самарали жорий етиш учун амалдаги норматив-ҳуқуқий базани мақсадли таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
«Електрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий етиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, баҳолаш, шу жумладан ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий етиш самарадорлигини ўрганиш, давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий етиш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимини юритиш;
«Електрон ҳукумат» тизими доирасида интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш, лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадли индикаторлари ва кўрсаткичларини аниқлаш.
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг асосий вазифалари етиб белгилансин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
«Електрон ҳукумат» тизими ахборот тизимлари комплекслари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Електрон ҳукумат» тизимини жорий етиш доирасида ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш;
давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
ахборот хавфсизлигига ҳозирги вақтдаги таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш, «Електрон ҳукумат» тизими ахборот тизими, ресурслари ва маълумотлар базаларига ноқонуний кириб олиш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайдиган ташкилий ва дастурий-техник ечимларни самарали қабул қилиш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан мониторинг натижалари тўғрисидаги статистик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига белгиланган тартибда тақдим етиш;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
«Електрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг, шунингдек Интернет тармоғи миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари билан ҳамкорлик қилиш, давлат органларининг компютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун бузилишларининг олдини олиш масалалари бўйича биргаликдаги ишларини ташкил етиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Интернетнинг миллий фойдаланувчиларини Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек ахборотларни муҳофаза қилиш бўйича консултация хизматлари кўрсатиш;
қонун бузувчиларни таҳлил қилиш, идентификациялашда, ахборотлар маконидаги рухсациз ёхуд бузувчи ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиладиган методлар ва воситаларни таҳлил қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлиги ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ўзаро амалий ишларни ташкил етиш мақсадида ахборот хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг ходимларининг чекланган сони 150 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 23 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг ходимларининг чекланган сони 135 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 23 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига «Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг амалдаги тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
6. Белгилаб қўйилсинки, «Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти:
тасдиқланган смета доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техникавий кўмаги (грантлари);
хўжалик фаолиятидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жалб етиладиган, «Електрон ҳукумат» тизимини жорий етиш ва ривожлантириш лойиҳаларини ҳамда тадбирларини амалга оширишни молиялаштиришга йўналтириладиган беғараз техникавий кўмак (грантлар)дан, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш бўйича масъул мувофиқлаштирувчи етиб белгилансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молия институтларидаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан «Електрон ҳукумат» тизимини жорий етиш ва ривожлантириш ҳамда унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш лойиҳалари ва тадбирларини молиялаштириш учун беғараз техникавий кўмак (грантлар) ва имтиёзли кредитлар маблағларини жалб етиш масалалари бўйича ишларни фаоллаштирсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
«Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази уставлари бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказини ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказини зарур йўналишдаги малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек Марказларнинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин.
10. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Електрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уйга;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ц-14, 33-уйга;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 282а-уйга жойлаштирилсин.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
11. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй манзилидаги бўшаётган биноси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Електрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ц-14, 33-уй манзилидаги биноси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига белгиланган тартибда, оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул берилсин.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 сентябр,
250-сон