Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 2017-09-30 15:04:01    3769

PDF юклаш
Чоп этиш


ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИНИ ЙАНАДА РИВОЖЛАНТИРИСҲ CҲОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 521-модда; 2009 й., 17-сон, 212-модда; 2013 й., 2-сон, 23-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда)

«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)

3. Белгилаб қўйилсинки, Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали харажатларини молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш тасдиқланган смета доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ой муддатда ахборот рўйхатлари ва тақдим етиш муддатлари, шунингдек ахборот материалларини жойлаштиришга рухсат бериш ва ахборот хизматлари томонидан Гуруҳга кейинчалик Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида жойлаштириш учун ахборот тақдим етиш учун масъул шахсларни тайинлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан чиқарилган ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 212-модда)

ўз расмий ахборот ресурсларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини бир йилда камида икки марта експертизадан ўтказсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2007 йил 17 декабр,

259-сон