Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
2017-09-30 15:06:00 3635
ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОСҲҚАРУВИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЙАТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОСҲИРИСҲГА ДОИР ҚЎСҲИМCҲА CҲОРА-ТАДБИРЛАР ҲАМДА УЛАРНИ ИСҲДА КОМПЙУТЕР ТЕХНИКАСИ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАТСИЙА ТЕХНОЛОГИЙАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИСҲ ЙУЗАСИДАН АТТЕСТАТСИЙАДАН ЎТКАЗИСҲ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 43-44-сон, 465-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида компютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ходимлар малакаси ва кўникмаларини компютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан баҳолашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2012 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият Ғ 13.01.00.00 Таълим Ғ 13.01.32.00 Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ишда компютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик Ғ 05.02.00.00 Меҳнат Ғ 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг компютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиладиган ходимларининг лавозимлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат тест маркази 2012 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг компютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан баҳолаш тизимининг жорий етилиши ва келгусида ишлашини таъминлайдиган чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.
3. Компютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (Арипов), давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари 2015 йил 1 январгача ушбу қарор билан тасдиқланган Лавозимлар рўйхатида лавозимлари назарда тутилган ходимларни аттестациядан ўтказилаётган ходимда компютер саводхонлигининг минимал даражаси мавжудлигини тасдиқлайдиган тегишли сертификат олиш учун аттестациядан ўтказиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига ишда компютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ва яратиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 октябр,
289-сон