- Бош сахифа
- Янгиликлар
Ижтимоий тармоқларда “Маҳалла ўртасида нохуш ҳид тарқатувчи ферма фаолият юритиши қонунга тўғри келадими?” (https://t.me/sizdantelegram/23214) танқидий мақола эълон қилинган.Фарғона тумани ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман ФВ бўлими, туман ДСЭОМ бўлими, туман ободонлаштириш бошқармаси, Дўстлик МФЙ раиси ва соҳага дахлдор ташкилотлар ҳамкорликда махсус комиссия тузилиб, юқоридаги масалани жойида ўрганилиб чиқилиши режалаштирилди. Ҳудуддаги экологик холатни яхшилаш чорвачилик фермасида санитария қоидаларга риоя қилиш, аҳолига ва табиатга зиён келтирмаслик барча нохуш холатларни олдини олиниб, аҳолининг ҳақли эътирозларни инобатга олинади. Туман ҳокими бу борада тегишли топшириқ ва кўрсатмлар берди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.