Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЕР ҚОНУНЧИЛИГИДА ШАФФОФЛИК

×

 2021-06-29 23:31:42    965

PDF юклаш
Чоп этиш


2021 йил 8 июнь куни Президентимизнинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, фармоннинг мақсади шундан иборатки, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муомаласининг объекти сифатида эркин муомалага киритиш.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан:

- ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида

ажратилади;

- ер участкалари давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;

- мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча

фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади;

(бунда илгари ажратилган ер участларига бўлган ҳуқуқлар сақланиб қолади)

ижарага олинган ер участкасидаги кўчмас мулк бошқа шахсга ўтган

тақдирда, ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;

- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов орқали фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

- барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган

ерлардан ажратилади ва бунда айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтда ер

участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш

тартибини бузиш ҳисобланади;

- давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий лойиҳаларни амалга

оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи

билан ажратилади ва бунда ушбу ерлар хусусий шерик, нодавлат нотижорат

ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин;

- кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси мулкдорларга

умумий фойдаланиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан ҳокимликларнинг ерга оид

қуйидаги ваколатлари бекор қилинади:

- ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

- туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

- суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер

тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига

ўтказиш;

- жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

- хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш;

2021 йил 1 августдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар тўлиқ бекор қилинади.


Фарғона туманларао иқтисодий суди судьяси: Д.Акрамова


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram