Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

×

 2021-07-12 22:32:52    1206

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, ўтган 2020 йил даври мобайнида аҳолини ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан пандемия шароитида моддий жиҳатдан қўллаб қувватлашнинг замонавий унсурларидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахолига Давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдами тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 4 августдаги Қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Фарғона вилоятида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимини юритиш жорий этилди. Ўтган йил давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2020 15 майда 286-сонли Қарори жорий этилган бўлса, 2021 йил 5 мартда эса «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғриси»даги 122-сон Қарори жорий этилди.

Ушбу Қарор ўз олдига қуйидагиларни мақсад қилган: фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчилик ва оворагарчилигига чек қўйиш, аҳоли ўртасида ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва албатта давлат томонидан ажратилаётган маблағларни мақсадли ва манзилли етказишдир.


Ушбу қарор ўз мазмун-моҳияти билан кўпқиррали ишларни ўзида мужассам этиб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимининг вазирлик ва идоралар билан боғланишда ахборот платформасининг интеграцияси кўлами янада кенгайтирилди. Хусусан,

1.  Молия вазирлиги;

2. Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги;

3.  Пенсия жамғармаси;

4.  Давлат хизматлари агентлиги;

5.  Давлат персоналлаштириш маркази;

6.  Давлат солиқ қўмитаси;

7.  Ички ишлар вазирлиги;

8.  Ўздавергеодезкадастр қўмитаси

9.  АТ Халқ банки билан ўзаро ахборот алмашинуви (интеграцияси) 2021 йил 01 апрелига қадар тўлиқ таъминланиши белгиланди.

Шунингдек, ушбу қарор билан ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари узайтирилиб, даструга ўз вақтида киритиб бориш учун ўзини-ўзи бошқариш органларига қулайликлар яратилди. Фуқароларнинг мурожаатлари ҳар ойнинг 16-кунигача уларнинг яшаш жойи бўйича фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органига аризаси билан паспорт (ёки ID-карталар) нусхаси, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, бола туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этиш орқали амалга оширилади. Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда, бироқ ойнинг 19-санасига қадар ҳужжатларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этиши белгиланди.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан қабул қилиниб олинган ариза ва ҳужжатлар белгиланган муддатларда топширилган даврдан бошлаб, ҳар куни бироқ жорий ойнинг 26-санасигача дастурга киритилиши белгиланди.

Оила аъзосига тўғри келадиган даромадни мезон билан таққослашда бир қатор ўзгаришлар қабул қилинди хусусан: даромад мезони оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси 393,8 минг сўм этиб ўрнатилди.

Ҳисоблаш тартибига кўра оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ой учун ҳисобланади ва оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилиши белгиланди:

•  оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган меъёр (393,8 минг сўм)дан юқори даромади мавжуд бўлганда;

•  2 ва ундан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

•  оила аъзоларининг ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланаётган ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган техник холати соз бўлган автотранспорт воситаси бўлганда;

•  2 ёки ундан ортиқ техник холати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

•  Ариза берувчи ва оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқроқ миқдорда маблағлар мавжуд бўлганда;

•  Ариза берувчи ва оила аъзоларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқроқ миқдорларда қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

•  Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлари хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари томонидан аризалар тақдим этилганда;

•  Оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

•  оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг ишга доир таклифини икки ёки ундан ортиқ маротаба рад этганда;

•  даромаднинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мабойнида иш излаб меҳнат органларига хисобда турмаган, ўзини-ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда;

Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади

Нафақани тайинлаш ёки рад этиш қарори ҳақида аризачини СМС орқали хабардор қилинади

Молия бўлимлари нафақалар тўлаш учун маблағларни АТ “Халқ банки”нинг махсус ҳисоб варағига тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-25 санасига қадар молиялаштиради. Электрон тўлов қайдномаларини шакллантириш, хар ойнинг 4-санасигача амалга оширилиши белгиланди, ойнинг 5-27 санасида АТ "Халк банк" филиаллари электрон тўлов қайдномаларига асосан ижтимоий нафақа, моддий ёрдам ва пул компенсацияси тўловларини амалга ошириши белгиланди.


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Фарғона туман бўлими бошлиғи У.О.Юлдашев.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram