Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ТУМАНИ ҲОКИМИ ШОҲИМАРДОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2021-07-15 14:53:43 753
Фарғона тумани ҳокими Шуҳрат Мўминов томонидан жорий йилнинг 14 июль куни Шоҳимардон МФЙ ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур қабулда ҳозирги кунда аҳоли эҳтиёжларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш, биринчи навбатда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга ёрдам қўлини чўзиш, шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан Шоҳимардон ва Ёрдон МФЙ аҳолисига кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида ҳам аҳоли билан очиқ мулоқот қилинди.
Қабул чоғида Ёрдон МФЙ да сел оқибатида келтирилган талофатларни бартараф этишда амалий ёрдам бериш, моддий ёрдам олишга кўмаклашиш, олий таълимга бериладиган имтиёзлар, таълим кредити олиш ва бошқа ва шу каби масалаларда мурожаатлар қабул қилинди, уларни ижобий ва тезкор ҳал этилиши бўйича муддатлар белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram