Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ХИМОЯСИ ВА ЯРАТИЛАЁТГАН ҚУЛАЙЛИКЛАР
2021-07-30 09:37:35 695
Маълумки, ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан аҳолини ижтимоий ҳимояси тизимини такомиллаштириш ва жаҳон тажрибаси даражасида ривожлантириш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб келинмоқда.
Жумладан, Вазирлар Махкамасининг 28.04.2021 йилдаги ВМ 248-сонли қарори билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 августдан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши белгиланди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар тоифасига қуйидагилар киритилиши белгиланди:
- ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
- давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;
- болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар;
- ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.
Уларга давлат хизматлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилиши ва нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланиши белгиланди.
Мурожаат қилувчи ДХМга ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий) келиши ёки электрон тарзда ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиши мумкинлиги белгаб берилди.
Мазкур жараённи тўлиқ схема кўринишида қуйидагича кўриб чиқиш мумкин бўлади:
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram