Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САЙЛОВ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА” ҚОНУНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ

×

 2021-09-29 19:50:58    1001

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 691-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Қонуннинг 1-моддасига асосан Марказий сайлов комиссияси сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади, бундан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг саккиз - ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг олти - саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.

Сайлов комиссиялари сайлов кампаниясини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу Кодекс талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши, ушбу мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар бериши, сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шарт, бундан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно.

Қнуннинг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминланиниши назарда тутилган.

Мазкур Қонун мамлакатимизда сойлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида ўзининг ижобий ҳиссасини қўшади.

 

Жиноят ишлари бўйича

Фарғона туман судининг раиси                                             Х.Холиқов

 

Жиноят ишлари бўйича

Фарғона туман судининг

судъяси                                                                                          Б.Мамажонов


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram