Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

×

 2021-12-12 20:06:56    960

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона туманида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантаналарида бобо деҳқонларнинг, туман аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

Халқимизнинг энг яхши фазилатлари хусусида гап кетганда, ота-боболаримизнинг меҳнаткашлиги ва миришкорлиги, ер илми ҳадисини олганликлари алоҳида эътироф этилиши бежиз эмас.

Айнан қишлоқ хўжалиги соҳасида Фарғона туманида ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, деҳқончиликнинг муҳим қадрият ва анъаналари асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланиб келмоқда.

Бугунги кунда туман қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишида ҳаётга татбиқ этилаётган янги-янги ташаббуслар, машаққатли ва шарафли меҳнат мужассамдир.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги тармоқлари истиқболини таъминлаш, хусусан, пилла, пахта ва ғалладан юқори самарадорликка эришиш борасида сифат жиҳатдан янги босқичга қадам қўйди. Туман деҳқонлари ҳам баракали ҳосил етиштириш мақсадида йил бўйи самарали меҳнат қилди.

Ўз навбатида ризқ-рўзимиз манбаи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи уста бободеҳқонларимизга юксак ҳурмат кўрсатиш, ҳамиша сидқидилдан қилинган меҳнатларини эъзозлаш халқимизнинг энг эзгу фазилатлари сирасига киради.

Фарғона туманида бўлиб ўтган тадбирда қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди. Туман ҳокими Ш.Муминов хамда сектор рахбарлари барча қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади.

- “Бугун Сиз билан ҳосил йили сарҳисоб қилиниб, келгуси йилга мустаҳкам амалий қадамлар қўйиладиган масъулиятли дамларда юз кўришиб турган эканмиз, юртимизда доим тўкинлик бўлсин, элимизнинг ризқи бутун, эзгу ниятлари, бошлаган барча ишлари хайрли бўлсин, деб ният қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор касб байрамларингиз билан қутлар эканман, хирмонингизга барака берсин, дейман. Қўлингизга тупроқ олсангиз, зарга айлансин. Ерга берган меҳрингиз доим самарали бўлиб, ҳосил хирмонларингиз бугунгидан ҳам юксак бўлаверсин” деб ўз сўзига якун ясади туман ҳокими.

Элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳосил байрами қатнашчиларига завқ-шавқ улашди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram