Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
YЕРДАН ҚОНУНИЙ ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ – ДАВР ТАЛАБИ
2022-04-25 21:13:06 443
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди раиси Холиқов Худоберди Комилович ва судьяси Мамажонов Бурхонжон Маҳмудович томонидан Фарғона туман ҳудудида ижарага берилган ер участкаларидан самарали ва қонуний фойдаланиш бўйича 1 апрел 2022 йил куни Президентимизнинг ПҚ-20-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, қонунчиликдаги янгиликларни фуқароларга етказиш мақсадида бевосита худудларда очиқ мулоқот тарзидаги учрашув ўтказилди.
Ўтказилган очиқ мулоқот учрашувида фуқороларга: - “Ер даромад манбаи. Ундан самарали фойдаланиш ва даромад олиш ҳар бир фуқаронинг пировард мақсади ҳисобланиши ва аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 23 ноябрь куни Президентимизнинг ПҚ-20-сонли қарори қабул қилинганлиги тушунтириб ўтилди.”
Мазкур қарор ижроси юзасидан туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги. Ҳудудларда фуқароларга қарор асосида фойдаланиш ва даромад манбаига эга бўлишлари учун ер майдонлари ажратиб берилиб келаятганлиги, бироқ, ердан унумли ва самарали фойдаланиш баробарида унинг ҳуқуқий ва қонуний тартиб ва тамойиллари борлиги, бу тартиб ва қоидаларга риоя этиш ҳам биздан катта масъулият талаб этиши яна бир бор фуқороларга тушунтирилиб бу бўйича фуқороларга методик қўлланмалар топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram