Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ...
2022-04-25 21:33:00 540
Жорий йилнинг 21 апрел куни Фарғона тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.А.Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонаси мудири А.И.Хасановлар хамкорликда Халқ қабулхонаси биносида жисмоний ва юридик шахс вакиллари билан қабул бўлиб ўтди.
Қабуллар жараёнида жами 52 нафар фуқаролардан 42 та масалада 37 та мурожаат келиб тушди.
Мурожаатлар ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни асфалтлаштириш, электр таъминоти яхшилаш сим ёғочларни янгилаш ва трансформатор таъмирлаш, тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш, суғориш суви танқислиги, Олий таълим муассасаси тўлов контракт, Субсидия (инкубатор, иссиқхона, мехнат қуроллари)ажратиш, ногиронлик ортапедик воситаси билан таъминлаш, ўзини-ўзи бандлигини таъминлаш учун тикув (аверло)машинаси билан таъминлаш, иш билан таъминлаш, тиббий профилактик ёрдам, бошқа масалаларга оид мурожаатлар сектор раҳбари ва Халқ қабулхонаси томонидан қабул қилинди.
Қабуллар якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга назоратга олинган ҳар бир мурожаатни ўз вақтида, қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram