Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАНДАЙ ОИЛАЛАРГА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ХИСОБЛАНАДИ
2022-04-30 22:04:40 613
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг жорий йил 21 октябрдаги "Ахолини ижтимоий химоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлар тўғрисидаги қарор иловаси билан тасдиқланган "Кам таминланган оилаларни ижтимоий химоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш ,уларга кам таминланган оилаларга болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг оилани кам таминланган деб этироф этиш ,уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларида белгилаб қўйилган. Мазкур хужжатнинг мухим жихати ,кам таминланган оилаларга ижтимоий химоясини янада кучайтириш мақсадида "ижтимоий химоя ягона реестри"ахборот тизими орқали 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ва кам таминланган оилаларга моддий ёрдам автоматик тарзда ,янги тартибга асосан нафақа миқдори ошиши назарда тутилган фуқоролардан кўшимча ариза ва хужжатлар талаб этмаган холда ,кам таминланган оилалар учун болалар нафақасига ўтказилади. Бунда ,моддий ёрдам миқдорлари оиладаги 18 ёшгача бўлган болалар сонини инобатга олган ва амалдаги тўлов муддатларидан келиб чиққан холда хисобланади.Кам таминланган ,деб этироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли азосининг аризасига асосан тайинланади.Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқишда оила азоларининг барча расмий даромадлари , шунингдек оиланинг хар бир азосига тўгри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадининг хисоб -китоби оила азосини номида мавжуд бўлган кўчмас мол -мулки ва автотранспорт воситалари тўгрисидаги малумотлар хам хисобга олинади.Тижорат банкларидаги депозит хисоб -варақларида ариза берилган ойда амалда бўлган мехнатга хақ тўлаш энг кам миқдорининг беш барабари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлса, оилада мехнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган азолари бўлганда ариза рад этилади.
Аризани рад этиш бола уч ёшга тўлгунига қадар парвариш қилаётган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) таълим муассаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи шакллари бундан мустасно) ишламайдиган пенсионерларга давлат пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва мехнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқороларга ,ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногронлиги бўлган 18 ёшгача шахсларга, амалда томорқа ер ва ёки дехқин хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила азоларинга, 18 ёшача болаликдан ногронлиги бўлган шу жумладан ОИВ инфекциясига чалинган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган холда отаси ),оила азоси хисобланган I гуруҳ ногронлиги бўлган шахснинг ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга, оилани чақириқ бўйича харбий хизматни ўтаётган азолари, боласини ёлғиз тарбиялаётган ёлғиз (оналар)га хамда никохи бекор қилинган аёлларга расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охири бир йил мобайнида (Темир Дафтар) рўйхатида бўлган оилаларга тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг мехнатга лаёқатли хар бир азосига нисбатан кўлланилмайди.
"Кам таминланган оилаларни ижтимоий химоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таминланган оилалар болалари учун нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашдаги мухим ўзгаришлар батафсил белгиланган.
Бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси Фарғона туман бўлим бошлиғи ўринбосари Отабек Тўхлиев
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram