Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ФАРҒОНА ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАРДАН БИРИДА БЎЛГАН ҲОЛАТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ, ИИБ ХАМДА ХТБЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ.
2022-05-06 19:11:53 714
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги мактаблардан бирида бўлган холат юзасидан Фарғона тумани ҳокимлиги, тумани ИИБ хамда ХТБлар томонидан ўрганилди.
Малум бўлишича 2022 йил 29 апрелъ куни Фарғона тумани ИИБ бошлиғи номига Фарғона тумани ХТБ га қарашли ...-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Т.Х ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2022 йил 21 апрелъ куни соат тахминан 16-00 лар чамасида ўзини Х.Р деб таништирган шахс +998 93 647-..-.. рақамли телефонидан фойдаланувида бўлган +998 91 669-..-.. рақамли телефонига қўнғироқ қилиб уни тинчилигини бузиб, у рахбарлик қилиб келаётган мактабга диний либосда келган қизларга таъзйиқ ўтказаётганлигини айтиб, уни хизмат фаолиятига халақит қилиб, мактабда диний либослар кийган қизларни қўллаб қувватловчи варақаларни тарқатилиш ва ёпиштириш ишларини ташкиллаб, телеграмм сахифасига хам юқоридаги каби расмлар ва ёзувларни жўнатиб, мактабдаги мухитга салбий томонлама таъсирини кўрсатиб келаётганлигини, айтиб холат юзасидан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ушбу холат юзасидан мактаб худудида Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан хамкорликда амалга оширилган тезкор суриштирув ишларини олиб бориш давомида, юқоридаги холатга алоқадор шахслар аниқланиб, содир этган қилмишларни қуйидаги холатларда амалга оширганликлари аниқланди.
Р.Х 07.04.20.. йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган олий. Муқаддам судланмаганман. Уйланмаганман. Хозирда Тошкент шахри Олмазор туманидаги “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети” Иқтисодиёт факултети Эконометрика йўналиши 2 босқичида тахсил олиб, Фарғона тумани Зилол МФЙ, Зилол кўчаси ... уйда рўйхатда туриб, оиласи билан бирга яшаб келади. Ўзи ва яқинлари орасида ДЭОга алоқадор шахслар мавжуд эмас. Тел: +99893-647-..-..
Сухбат давомида фуқаро Х.Р 2022 йил апрель ойининг 20 санасида телеграмм профилига унга нотаниш шахс қуйидагиларни ёзиган: “Саломлашиб, ўзини Фарғона тумани Миндон қишлоғидан эканлигини айтиб, қишлоқдаги ...-сонли мактаб директори Т.Х нинг ўз мактаби худудидаги ўқувчилар билан форма масаласидаги тортишувли овозли хабарини юбориб, ушбу овозли хабар бўйича ўз фикри ва маслахатини сўраганлигини, нотаниш шахсдан унга айтган ушбу гапи бўйича ўзларини нима қилмоқчилигини сўраганида, судга бермоқчи эканликларини айтганлигини, нотаниш шахсга аввал мактаб директорини ракамини беришини, у билан гаплашиб кўришини ва имкон борича, тинч йўл билан муаммони хал қилишини айтганлигини, шундан сўнг унга номаълум шахс мактаб директори Т.Х ни телефон рақамини ёзиб юборганлигини, шу кунни эртасига 21.04.2022 йил куни Т.Х га қўнғироқ қилиб, ўзини Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги ёшлар форуми элчиси Х.Р - эканлигини айтиб, унга унинг мактаб ўқувчилари билан бўлиб ўтган сухбатининг аудио матни келганлигини айтиб, ўқувчиларга форма масаласида айтган гаплари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси диний эркинлик ва бағрикенглик моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг ...сонли форма масаласидаги қарори талабларига (ушбу қарорда мажбурий форма масаласидаги қарорлар 2024 йилга қадар мажбурий эмаслиги кўзда тутилган) ва бир қанча қарорлар талабларига тўғри келмаслигини айтиб, бу муаммони унга мурожаат қилган шахс билан тинч йўл билан хал қилишлигини ва мурожаат қилувчи судга мурожаат қилиш фикри борлигини айтганлигини, Т.Х билан сухбати 20 дақиқадан кўпроқ вақт давом этганлигини, сухбат аудио матнини ёзиб олганлигини, сухбат якунида Т.Х унга ота-оналар томонидан бу даражадаги қаршиликлар бўлаётган бўлса, ўқувчиларни мактабга қай холатда кийиниб келишларига қаршилиги йўқлигини, мурожаат муаллифига ушбу гапларини айтиб қўйишини айтиб, сухбатини якунлаганлигини, сухбат давомида Т.Х ундан мурожаат қилувчини ким эканлигини кўп маротаба қайта-қайта сўраганлигини, Т.Х ни бу гапига жавобан, унга агар суд жараёни бошланса, шикоят қилувчини тергов жараёнлари якунигача шахси очиқланмаслигига хуқуқи борлигини, агар уни шахси хақида унга айтса, самосуд жараёни юзага келиши эхтимоли баландлигини айтиб, уни шахсни ошкор этмаганлигини, шундан сўнг Т.Х билан бўлиб ўтган сухбат аудио матнини унга мурожаат қилган номаълум шахсга юбориб, мактаб директори билан гаплашганини ва уни қаршилиги йўқлигини айтганлигини билдириб қўйганлигини, мурожаат муаллифидан унга жавоб келмаганлигини, бир муддат вақт ўтгач ( 3-4 кун ), ўз телеграмм профилидан ёзишмаларни қидирганида, мурожаат қилувчи томонидан аккаунтини ўчириб юборилганлигини билганлигини, унга ушбу мурожаат қилган шахсни тўлиқ шахси хақида бирон-бир маълумотга эга эмаслигини, 02.05.2022 йил куни “Рамазон Хайит” байрами муносабати билан юқоридаги яшаш манзилига 30.04.2022 йил куни келганлигини, юқоридаги мактабдаги холатлар юзасидан мактаб директори Т.Х томонидан туман ИИБга мурожаат этилганлигини ИИБга келган вақтида эшитиб билганлигини маълум қилган.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram