Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

12 МАЙ ХАЛҚАРО ХАМШИРАЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАРҒОНА ТУМАНИДА ТАКДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2022-05-17 18:50:17    431

PDF юклаш
Чоп этиш


Саломатликни асраш, даволаш ишларининг барчасида, касаллар парвариши ва умуман хар кандай холларда соғлик бўйича хамширасиз тасаввур этиш кийин.


Фарғона тумани Тиббиёт бирлашмасида хамда тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникаларда фаолият олиб бораётган энг инсонпарвар касб вакилларига яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқ ва табрикламоқ учун такдирлаш маросими булиб утди.


Маросимда Фарғона тумани ҳокими, туман Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи, шифо масканлари бош врачлари, хамширалар иштирок этдилар.


Фарғона туманида ахолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сохасидаги ютуқлари учун кўплаб хамшираларга миннатдорчилик билдирилиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Фарғона туман ҳоким Шухратжон Муминов:

-Хамшира тиббиётнинг юраги, хамширанинг зехни, малакаси ва тоза қалби касалликни даволанишида жуда мухимдир, шифокорнинг мехнатларини намоён килинишида, мақсадга эришишида хамширанинг пешона териси, машаққатигина ютуқ келтиради, шифокорнинг малакали ва профессионал бўлишида уларнинг хиссаси улкандир.


Шунингдек Фарғона тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи хамшираларга алохида миннатдорчилик билдириб, хамшираларининг мехнатлари доимо қадрланишини таъкидлаб ўтди.


Хамшираларнинг мехнатига берилган эътибор ва муносабат учун миннатдорлик хислари уларнинг ажиб табассум ила нигохларида намоён бўлди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram