Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯ-ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛДИР.

×

 2022-05-23 19:28:41    583

PDF юклаш
Чоп этиш


Коррупция лотинча сўздан олинган бўлиб, мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларини шахсий бойиш мақсадларида бевосита суистемол қилишдан иборат бўлган амалиёт тушунилади.

Коррупцияга қарши курашиш муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган. Мазкур қонуннинг 3-моддасида коррупция сўзининг мазмуни ёритилган. Унга кўра, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилади.

Президентимиз Ш.Мирзиёев рахномолигида коррупция иллатини йўқотиш мақсадида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 2019 йил 27 майда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони, 2020 йил 29 июнда “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори, 2020 йил 29 июнда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонлари қабул қилинди.

Тасаввур қилайлик жамият кушандаси ҳисобланган коррупция билан боғлиқ жиноят содир бўлмоқда. Пора берувчи пора олувчига порасини таклиф қилиб, бирор бир соҳада ишини битказдирди. Албатта бу ҳолатда қайси соҳа бўлишидан қатий назар ўша соҳанинг ҳозирда Президентимиз томонидан олиб бораётган сиёсатнинг очиқлик, шаффофлик принципларига зидлиги; поранинг натижасида учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши; жамият ҳамда давлат манфаатларига иқтисодий зарар етказилиши, фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотларига ишончсизлик пайдо бўлиши, хорижий инвесторларнинг инвестиция киритиш ҳажми камайишига олиб келади.

Коррупция иллати ва тушунчасини жамият ҳаётимиздан йўқотишимиз учун ҳар бир инсон оддий фуқароми, мансабдор шахсми ёки бир оддий ходимми биргаликда коррупцияга нисбатан муросасиз курашмоғи лозим.

 

Фарғона вилоят суди судья катта ёрдамчиси Ж.Саттаров

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг архив мудири С.Сабиров


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram