Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ХАЛҚ СЎЗИ” ГАЗЕТАСИНИНГ XS.UZ ВЕБ-НАШРИ ОРҚАЛИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН МАҚОЛА ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ  

×

 2022-07-21 20:18:27    609

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 42-сонли баёнининг 73-бандида: “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов) Турон банк (Мирзаев) билан биргаликда икки ой муддатда Фарғона туманида 450 та кам таъминланган, ишсиз, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар бор оилалар учун фойдаланилмаётган 9 гектар ер майдонида ҳар бир оилага 2 сотих ер ҳисобидан иссиқхона (лимонария)лар қуриш лойиҳаси амалга оширилишини таъминласин. Бунда ҳар бир оила учун иссиқхона (лимонария)лар қурилиши қийматининг 50 фоизи Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг субсидиялари, қолган 50 фоизи эса банкнинг “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасидаги кредит маблағлари ҳисобидан қопланиши” белгиланганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги «Коронавирус пандемияси даврида озиқ- овқат хавфсизлиги таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4700-сонли ҳамда бу борада қабул қилинган вилоят хокимининг 2020 йил 5 майдаги 119-сонли қарорлари асосида Фарғона тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши иҳтиёрига “Т.Шодиева” массиви ҳудудидан “Кооперация” ташкил этилиб, тумандаги эхтиёжманд ҳамда кам таъминланган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудда жами 125 та енгил типдаги иссиқхоналар ташкил этилишлиги, бу борада туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 125 та иссиқхона қуриш учун “Устоз Шогирд томорқа хизмати” МЧЖга жами 836 млн 250 минг сўм миқдорида субсидия маблағлари ўтказиб берилганлигини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги “2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1019-сонли қарори ҳамда юқоридаги ташриф йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2021 йил 29 январдаги 46-Ф-сонли фармойиши қабул қилинганлиги, ушбу фармойишга асосан вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Тумандаги 450 та кам таъминланган, ишсиз, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар бор оилалар учун фойдаланилмаётган 9 гектар ер майдонида ҳар бир оилага 2 сотих ер ҳисобидан иссиқхона қуриш ишларини амалга ошириш учун” тик қудуқлар қазиш ҳаражатлари учун жами 500,0 млн.сўм миқдорида маблағ ажратилган.


Шунга кўра юқоридаги мақола юзасидан Фарғона тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида тегишли маъсул ташкилот ва корхоналар иштирокида ишчи гурухи тузилди ҳамда мақолада кўрсатиб ўтилган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этишлик бўйича Янги аср МФЙ ҳудудида қурилган 125 та енгил типдаги иссиқхоналарга бориб тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди, шунингдек “Равшан файз таъмир” МЧЖ томонидан 1 дона тик қудуғи қазилиб, иссиқхоналарни суғориш учун сув чиқарилди. Шу билан  “Устоз Шогирд томорқа хизмати” МЧЖ томонидан ушбу ҳудуддаги ҳар бир енгил типдаги иссиқхоналарга сув тармоғини тортиб бериш буйича ушбу МЧЖ га Турон банк Фарғона филиали томонидан жами 60,0 млн сўм миқдорида кредит ажратиб берилишлиги ҳамда тез кунлар ичида ушбу иссиқхоналарнинг барчасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича етарли имкониятлар яратилишлигини маълум қиламиз.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram