Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ФАРҒОНА ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ

×

 2022-08-04 18:57:41    555

PDF юклаш
Чоп этиш


“Солиқ ва божхона қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ-785-сон Қонун билан Солиқ кодексига қатор ўзгартиришлар киритилди.


Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган мазкур қонунга асосан қатор солиқ имтиёзлар ижорий этилди.


Хусусан, чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхона, йўловчи ва юк ташиш, авто транспортларни таъмирлаш каби хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йилдан 1 январга қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз (амалда 12%) этиб белгиланди.


Шунингдек, чарм, мўйна хомашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қора кўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, поябзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинди.


Албатта, берилаётган солиқ имтиёзлари тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратади, соҳани ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.


Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Фарғона тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.


Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.


Хусусан, 2022 йил июль ойи давомида Фарғона тумани ДСИ томонидан 308 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 308 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.


Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлашга, солиқ қонунчилигига оид зарур ёрдамларни кўрсатишга ҳамиша тайёрмиз.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram