Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАМИДУЛЛО ИНОМОВ ФАРҒОНА ТУМАНИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ
2022-11-02 09:51:58 356
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаментида бошқарма бош инспектори бўлиб ишлаб келган Иномов Ҳамидулло Таджиевич Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Президентимиз олиб бораётган бугунги сиёсатда инсон манфаати энг устувор вазифа деб белгиланганини таъкидлаган вилоят ҳокими, ҳар бир ижро органи раҳбари бир мақсад – халқ розилиги йўлида меҳнат қилиши лозимлигини, қонун устуворлигини таъминлаши ва самарали ижро интизомини йўлга қўйиши кераклигини қайд этди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров янги номзодни таништирди, Фарғона туман Кенгаши депутатлари томонидан номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Ҳамидулло Иномов Фарғона тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram