Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ТУМАНИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА 

×

 2022-11-02 11:24:09    312

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман газ таъминоти корхонаси ходимлари ҳамкорликда Хосилот маҳалла фуқаролар йиғини Якка тут кўчасида уйма-уй юриб, фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказдилар. 

Аҳоли яшаш хонадонлари кўздан кечирилганда, асосан, фуқаролар томонидан табиий газдан фойдаланишда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланиб, бу бўйича туман газ таъминоти корхонасининг масъул ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди. 

Шунингдек, иситиш печларининг дудбуронларига ўрнатилган тўсиқлар олиб ташланди ва фуқароларга табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик ис газидан заҳарланиш ҳолатларига олиб келиши, бу эса инсонлар ҳаётига зомин бўлиши мумкинлиги бўйича маълумотлар берилди.

Профилактик тадбирлар давомида тумандаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 ва 63-мактаб ишчи ходимлари ҳамда ўқувчиларига куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш, ботулизм каби кўнгилсиз ҳолатлар тўғрисида, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини бўйича йўриқномалар етказилди. Ушбу таълим муассасаларининг жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати текширилди.

Бу каби фуқароларни огоҳликка чақирувчи профилактик тадбирлар туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram