Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ТУМАНИ ҲОКИМИ ОҚТОМ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ.
2022-11-02 11:30:03 291
Фарғона тумани ҳокими Х.Иномов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Хасанов билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тинглаб ҳал қилиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Туман ҳокими илк сайёр қабулини сектор ҳудудидаги олис ва чекка ҳудудлардан бири бўлган “Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғинидан бошлади.
Фуқароларнинг тоза ичимлик суви таъминоти, аҳоли томорқаларини суғориш учун дренаж тушириш, қўшимча электр таянч устунлари ўрнатиш, табиий газ билан таъминлаш, ички йўллар таъмири, бандлик, тиббий ёрдам кўрсатиш, моддий ёрдам ва уй-жойга эгалик ҳуқуқини тиклаш каби масалалар билан боғлиқ муаммолари тингланиб, ечими изланди.
Айрим масалалар ўз ечимини жойида топган бўлса, айрим мурожаатлар юзасидан қонуний тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича эса тегишли масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси қатьий назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram