Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛ - ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТНИНГ САМАРАЛИ ФОРМАТИ!
2022-11-02 12:35:43 270
Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.
Юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солган тизим - ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда.
Жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришиш учун асос яратиш мақсадида туманда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Шу каби қабулларнинг навбатдагиси тумандаги Ҳосилот МФЙ да жойлашган 19-мактабда ўтказилди. Унда туман ҳокими Х.Иномов томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабул қилинди.
Қабул жараёнида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит олиш, электр, газ, ичимлик ва оқава сув, чегара ҳамда бошқа масалалар бўйича аҳолининг мурожаатлари тингланиб тегишли чоралар кўрилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жами келиб тушган 21 та мурожаатнинг 6 таси ўрнида ижобий хал этилган бўлса, қолган 15 таси назоратга олинди.
Қабул якунида йиғилганлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун ҳолда энг аввало давлатимиз раҳбарига қолаверса барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдириб дуога қўл очдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram