Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲЕЧ КИМ МЕҲРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ.
2022-11-02 12:38:24 282
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 26-сон қарори асосида, туман худудида яшовчи 66 нафар вояга етмаган болалар жорий этилган “Меҳр дафтари” тизимига киритилиб, туман ҳокимлиги томонидан уларнинг яшаш шароитлари, қизиқиш ва эҳтиёжлари ўрганилди.
Фарғона тумани ҳокимлиги томонидан 6 нафар вояга етмаган болаларнинг қизиқиш ва эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган йўл харита асосида дастурлаш тизимини ўрганиш ва келажакда шу соҳада етук кадр бўлиб етишлари мақсадида туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, вилоят болаларни ҳимоя қилиш котибияти иштирокида 6 нафар болаларга компьютер жамланмалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram