Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР.
2022-11-02 12:41:15 261
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилиб унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор фуқаролар, хусусан ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилди.
Айниқса, ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби белгилаб берилди.
Фарғона туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, дафтарга киритилган фуқароларга яқиндан ёрдам кўрсатилиб, қўллаб-қувватланмоқда. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг 26 октябрь санасида туман ҳокими Х.Иномов бошчилигида барча сектор рахбарлари “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ва бандлиги таъминланмаган оила фарзандларидан 2 нафар ёшларга ўт ўриш ускунаси, 6 нафар ёшларга пайвандлаш ускунаси, 1 нафар ёшга дори сепадиган ускуна, 32 нафар ёшларга тикув машиналари берилди.
Яратилаётган бу каби имкониятлар учун, муаммоларнинг ечимини топаётганлиги ва орзу-истаклари рўёбга чиқаётганлиги учун ёшлар Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram