Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОИЛАЛАРДАГИ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ МУҲИТНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БОРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ.
2022-11-02 13:33:34 303
Жорий йилнинг 1-ноябр куни, Фарғона тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Фарғона вилоят судининг судьялари М.Умматова, М.Мусаханова, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси У.Орипов ҳамда туман хокими ўринбосари Хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Каримовалар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш”, “Мамлакатимизда аёлларга берилаётган эътибор ҳамда оилавий ажримларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” ҳамда “Жамиятимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминланиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги ПФ-87-сонли Фармони, “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун мохияти хамда уларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот тарзида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси М.Умматова, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси М.Мусаханова, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси У.Ориповлар ўз маърузалари билан иштирок этди.
Мазкур тадбирда Фарғона тумани ҳокимлиги мутасаддилари, туман хотин-қизлар бўлими бошлиғи ва туманда истиқомат қилувчи хотин-қизлар, муаммоли, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштирок этишди ва муаммолари атрофлича ўрганилиб, ижобий хал этилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram