Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА.

×

 2022-11-04 22:25:57    887

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ечим топиши уларнинг бугунги кундан, давлатимиздан рози бўлиб яшаши учун замин яратади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонаси ва туман ҳокими томонидан ҳам ҳар бир мурожаатни ўз вақтида ечимини топиш чоралари кўриб келинмоқда. Бу эса халқимизнинг муаммолари ўз вақтида ва осон ечим топишига эришилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Хамидулло Иномовнинг навбатдаги қабули ўтказилди. 


Унда 142 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби мурожаатлар жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 5 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратилиб, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этилган 5 таси назоратга олинди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.


Бундан ташқари қабул давомида 28 нафар кўзи ожиз, кар-соқов ва бошқа шаклда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мурожаати ҳам тингланди. 


Қабул якунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақидаги қарори"га мувофиқ 1 нафар фуқарога Notebook ва 2 нафар фуқарога мотокултуваторлар топширилди. 














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram