Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ТУМАНИДА ИЖРО ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.
2022-11-08 10:18:53 383
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 31-майдаги ““Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5132-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ходимлари, шунингдек туман ташкилотлари раҳбарларининг ижро интизомига масъул ўринбосарлари ва ходимлари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув семинари тасдиқланган дастурга асосан иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, топшириқлар бажарилишида назоратни тизимли йўлга қўйиш, қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш ва mf.ijro.uz тизимининг янгиланган Edo.ijro.uz тизимига ўтиш бўйича “UNICON-SOFT” МЧЖ масъул ходимлари томонидан маърузалар ва презентациялар қилинди.
Шунингдек, ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Ҳукумат хужжатлари ва топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш юзасидан ишларни тизимли равишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram