Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНА ТУМАНИГА КЕЛДИ.
2022-11-10 17:54:24 332
Қирғизистон Республикаси Қадамжой тумани ҳокими раҳбарлигидаги делегация Фарғона туманидаги "Водил” назорат-ўтказиш масканида туман раҳбарияти иштирокида кутиб олинди.
Ўзбекистон билан Қирғизистонни азалдан бой дўстона қадриятлар боғлаб туради. Бинобарин тили ва дини бир, тарихи, урф-одат ва анъаналари, маданияти муштарак бу икки қардош халқ бир ариқдан сув ичади. Қирғизистонда ўзбеклар, Ўзбекистонда қирғизлар тотувликда умргузаронлик қилмоқдалар, қуда-андалик орқали қон-қариндошлик ришталари боғланиб кетган.
Бугунга келиб бу кўҳна қадриятларимиз сайқал топмоқда. Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли ўзаро алоқаларимиз моҳиятан янгича шакл ва мазмун касб этмоқда. Халқларимиз манфаатлари йўлида икки томонлама муносабатлар янги босқичга кўтарилган.
Эътироф этиш жоиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Қирғизистон – бизнинг яқин қўшнимиз. Шунинг учун бизнинг орамизда ҳеч қандай чегара бўлиши мумкин эмас. Биз бир-биримизга қалбимизни, бағримизни очдик” деган эътирофларида икки қардош халқнинг хоҳиш-иродаси мужассам бўлди.
Делегация билан самимий мулоқот давомида Фарғона тумани ва Қадамжой тумани ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги соҳаларда ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди.
Учрашув якунида икки қўшни туман ҳокимлари бир-бирларига эсдалик совғаларини топширдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram